Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Бюджет дотацияси – ўз даромадлари ва бюджет томонидан тартибга 
солинадиган барча маблағлар етишмаган ҳолда қуйи бюджетнинг 
ҳаражатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори 
бюджетдан қуйи бюджетга текинга (ҳақ олмай) ажратиладиган пул 
маблағлари. 
Бюджет профицити - муайян даврда бюджет даромадларининг 
бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси. 
Бюджет ссудаси – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёки республика 
бюджетдан резидент – юридик шахсга ёки хориж давлатига қайтариш шарти 
блан ажратиладиган маблағ. 
Бюджет тизими – турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари 
олувчилар йиғиндисини, уларни ташкил этишни ва тузиш принципларини
шунингдек бюджет жараёнида пайдо бўладиган улар ўртасида ўзаро 
муносабатларни ўзида ифодалайди. 
Бюджет субвенцияси – қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
тартибда маълум мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи 
бюджетга текинги (ҳақ олмай) ажратиладиган пул маблағлари. 
Бюджет ташкилотлари – Давлат бюджетида унга зиммасига 
юклатилган 
вазифаларни 
бажариш 
билан 
боғлиқ 
фаолиятни 
молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлган бюджетдан маблағ ажратиш 
назарда тутилган вазирлик, далат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти. 
Бюджети тақчиллиги (дефицити, камомади) – муайян даврда бюджет 
ҳаражатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси. 
Бюджет трансферти – бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга 
бевосита ёки ваколотли орган орқали ҳақ олмай (текинга) ажратиладиган пул 
маблағлари. 
Боқиманда – белгиланган муддатда ўтказилмаган ва сўзсиз 
ундирилиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловнинг суммаси. 
Бож пошлиналари – истеъмол солиқларининг таркибига киради. 
Уларнинг мақсади даромад олиш бўлмасдан, балки ички бозорни, миллий 
саноатни ва қишлоқ ҳўжалигини ҳимоя қилишдир. Давлат иқтисодий 


315 
сиёсатининг инструменти сифатида майдонга чиқади. Импорт қилинадиган 
товарларнинг баҳоси Билан ички бозордаги худи шунга ўхшаш товарларнинг 
боҳасини тенглаштириш лозим. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling