Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

АТАМАЛАР ШАРҲИ 
 
Акционер – акционерлик жамиятининг акцияларига эгалик қилувчи 
жисмоний ёки юридик шахс. Акциялар турли шаклларда бўлиши мумкин. 
Акция – акционерлик жамиятининг капиталига ҳисса қўшилганлиги 
тўғрисида гувохлик берувчи қимматбаҳо қоғоз. Акция ўзининг эгасига 
двидент шаклида фойдани бир қисмини олиш (ўзлаштириш) ҳуқуқини 
беради. 
Амортизация – келгусида асосий фондаларни тўлиқ қайта тиклаш 
учун пул маблағларини жамғариш ва уларнинг қийматини тиклаш мақсадида 
ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизматга асолсий ишлаб чиқариш 
фондларининг қийматининг уларнинг эскиришига қараб ўзлуксиз ўтказиш 
жараёни. Ишлаб чиқариш жараёни ва ташқи муҳитнинг таъсири натижасида 
асосий фондлар аста-секинлик Билан эскиради, уларнинг моддий ва 
маънавий эскириши содир бўлади. Бунда меҳнат воситаларининг қиймати 
узлуксиз қисмларга бўлиниб, амортизация ҳисоблаш йўли Билан норматив 
хизмат қилиш муддати давомида тайёр маҳсулотга ўтказилади. 
Адвалор солиқ – товар қийматига нисбатан қатъий фоиз ставкасида 
ўрнатилган тўлов. Инфляция шароитида ўзининг функцияларини автоматик 
равишда сақлаб қолади. Бу солиқнинг таркибига савдо солиқлари, иморатга 
нисбатан кўпгина пошлиналар ва бошқалар киритилиши мумкин. Товарларни 
(импорт товарларни ҳам) жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкларини 
солиққа тортишда қўлланилади. 
Баланс қиймати -  бухгалтерия балансида асосий фондлар ва айланма 
маблағларнинг пулда ифодаланган баҳоси. 
Баланс фойда – маҳсулот таннархига киритиладиган барча ҳаражатлар 
ва чиқимлар ҳамда мажбурий тўловлар чегирилганидан сўнгги корхона ялпи 
даромадининг қисми. Баланс фойда солиққа тортулгунча қадар бўлган ялпи 
фойдадир. 
Бюджетдан ташқари фондлар – а) ижтимоий: ижитмоий суғурта 
фонди; пенсия фонди; бандлик фонди; мажбурий тиббиёт суғуртаси фонди; 
б) ноижтимоий: йўл фонди; экология ва бошқа фондлардан иборат бўлиб, 
уларнинг барчаси бюджет тизимида консолидацияланади. 


314 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling