Даромад солиғи бўйича жарималар – Ушбу солиқ тўланмаганда,
нотўлиқ тўланганда ёки тўлаш тартиби бузилганда (риоя қилинмаганда),
пулни ундириш, моддий таъсир кўрсатишдан иборат. Ўз вақтида ушлаб
қолинмаган, нотўлиқ ушланган ёки тегишли бюджетга ўтказилмаган солиқ
суммалари жисмоний шахсларга даромад тўлайдиган корхона, ташкилот ва
муассасалардан ундиришга мўлжалланган сумманинг 10% ҳажмидаги
жаримани биргаликда қўшиб, солиқ органлари томонидан сўзсиз ундириб
олинади. Корхона, ташкилот, муассасалар ва тадбиркор сифатида қайддан
ўтган жисмоний шахслардан солиқ ўз вақтида тегишли бюджетга
ўтказилмаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддатидан кейинги
кундан бошлаб тўланган кунгача (бу кун ҳам қўшилади) 0,5% миқдорида
пеня ундирилади. Пенянинг ундирилиши уларни жавобгарликнинг бошқа
турларидан озод этмайди.
Даромаддан олинадиган солиқ – фойда солиғидан ташқари акциялар,
облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлари бўйича (давлат облигациялари
ва давлатнинг бошқа қимматбаҳо қоғозлари бўйича олинган даромадлардан
ташқари)
олинган
дивидентлар
ва
фоизлардан,
казинолар,
видеосалонларнинг
даромадларидан,
ўйин
автоматларининг
даромадларидан, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан
олинган даромадлардан корхона ва ташкилотлар томонидан тўланади.
Иккиёқлама солиққа тортиш – 1. Турли солиқларни даромад
(капитал)нинг ягона манбаидан олиниши; 2. Қўшма корхона хорижий
иштирокчисининг фойдасини хорижга ўтказилаётган пайтда солиққа тортиш
ва худи шу фойдани хорижий иштирокчи мамлакатида солиққа тортилиши;
3. Соф фойда (даромад) (корпорациялар фойдаси) в ундан тўланадиган
дивидентларни улар шахсий даромадга айланаётган пайтда солиққа тортиш.
Бошқа мамлакатда тўланган солиқларни бу мамлакатда ҳисобга олиш ёки
бир мамлакатдаги солиққа тортиш манбаини иккинчи мамлакатда олиққа
тортишдан озод қилиш йўли Билан икки марта солиққа тортишдан қутилиш
мумкин. 1979 йилда БМТ томонидан манфаатдор давлатлар ўртасидаги
муносабатларда икки марта солиққа тортишга барҳам бериш учун махсус
конвенция ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида икки томонлама битимлар
имзоланади. Улар томонидан ўрнатилган солиққа тортиш тартибига кўра
қўшма корхона хорижий иштирокчиси ўз фойдасини хорижга ўтказаётган
пайтда қўшимча солиқдан озод қилинади.
319
Do'stlaringiz bilan baham: |