Тошкент молия институти
1.4. Солиққа тортиш тамойиллари
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
40 1.4. Солиққа тортиш тамойиллари Солиқларнинг функциясини ўрганиш уларнинг иқтисодиётдаги ролини кўрсатиб берса, солиққа тортиш тамойиллари солиқ муносабатларини амалиётда ташкил этиш, солиққа тортиш, уни ундириш амалиётининг мазмунини очиб беради. Кўплаб иқтисодчилар солиққа тортиш иқтисодиётнинг равнақига олиб келиши мумкин бўлган тамойилларни қайд этишган. Солиққа тортиш тамойилларини А.Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатлари» номли китобида (1776) илк бор асослаб берган: 1. Давлат фуқаролари давлат харажатларини қоплашда ўзлари ҳукумат муҳофазасида фойдаланаётган даромадларига мувофиқ тарзда қатнашишлари лозим. 2. Ҳар бир одам тўлайдиган солиқ аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак, бунда ўзбошимчалик кетмайди. Солиқ миқдори, тўланадиган вақти ва тартиби уни тўловчига ҳам, бошқа ҳар қандай одамга ҳам бирдай аниқ ва маълум бўлиши зарур. 3. Ҳар бир солиқ тўловчига ҳар жиҳатдан қулай бўлган вақтда ва тартибда ундирилиши керак. 4. Ҳар бир солиқ шундай тарзда ўрнатилиши керакки, бунда солиқ тўловчининг ҳамёнидан кетадиган пул давлат бюджетига келиб тушадиган маблағга нисбатан ортиқ бўлишига мумкин қадар йўл қўйилмасин. Ҳозирги шароитга татбиқан олганда, солиққа тортиш самарали тизимининг қуйидаги тамойилларини таърифлаб ўтиш мумкин: Солиққа тортишнинг етарлилик тамойилига мувофиқ солиққа тортиш даражаси шундай бўлиши лозимки, у давлат интилаётган халқ хўжалиги самарадорлигига эришишни кафолатлай олсин. Солиққа тортиш тизими иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, мудофаа қобилияти ва бошқа соҳалардаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган молия ресурслари тўпланишини таъминлаши лозим. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, солиқ ставкалари солиқ юки кўрсаткичи ҳисобланмайди, чунки солиқ тўловчи солиқ тўлар экан, давлат томонидан бепул хизматлардан баҳраманд бўлгани ҳолда айни чоқда ўзининг баъзи харажатларини қисқартиради. Масалан, давлат умумий фойдаланиш йўлларининг ҳолати яхши сақланишини таъминлаш билан солиқ тўловчининг транспорт харажатларини камайтиради, бепул маориф, соғлиқни сақлашни таъминлаш билан ёлланма ходимларнинг харажатларини қисқартиради, демак, иш ҳақи харажатларини ҳам Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling