Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Соддалаштирилган 
солиқ тизимига ўтган 
юридик ва жисмоний 
шахслар


51 
3) Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари акциз солиғини ва 
товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилганлик учун қўшилган 
қиймат солиғини истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий 
солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ўзи етиштирадиган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ягона ер солиғини 
тўлайдилар. Ягона ер солиғини тўлаш тартиби ва ставкалари ҳар йили 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида белгиланади. 
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик 
фаолиятининг айрим турлари бўйича солиқ солишнинг ўзи белгилаган 
ставкалар бўйича солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлашни назарда 
тутувчи алоҳида тартибини белгилаши мумкин.
5) Кончилик саноати тармоқларининг айрим корхоналари учун қўшимча 
фойда солиғи тўланишини назарда тутадиган фойданинг бир қисмига солиқ 
солишнинг алоҳида тартиби жорий этилиши мумкин. Қўшимча фойда солиғи 
тўловчилар, уни тўлаш тартиби ва солиқ ставкалари Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
белгиланади. 
6) Лотереялар, тотализаторлар ва бошқа таваккалчиликка асосланган 
ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик 
шахслар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ободонлаштириш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, сув ресурсларидан 
фойдаланганлик учун солиқ ўрнига ялпи тушумдан ягона солиқ тўловини 
тўлайдилар. Ялпи тушумдан ягона солиқ тўлови ставкалари Ўзбекистон 
Республикаси Президенти қарори асосида белгиланади.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Солиқлар тизими деганда нимани тушунасиз? 
2. Солиқлар қайси давлат органи томонидан жорий қилинади? 
3. Умумдавлат солиқлари таркибига қайси солиқлар киради? 
4. Маҳаллий солиқлар таркибига қайси солиқлар киради? 
5. Қайси солиқлар маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланади ва 
қандай тартибда? 
6. Қайси маҳаллий солиқлар Ўзбекистон Республикасининг бутун 
худудида ундирилади? 
7. Қайси маҳаллий солиқлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат 
ҳокимияти органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ депутатлари 
кенгашлари томонидан жорий этилади? 
8. Соддалаштирилган солиқ тизимига қандай юридик ва жисмоний 
шахслар ўтган? 


52 
9. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қачондан бошлаб ягона 
солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланишади? 
10. Бюджетдан ташқари жамғармаларни санаб беринг?
11. Ягона ижтимоий тўлов қайси жамғармалар ўртасида тақсимланади? 
12. Солиқларни умумдавлат ва маҳаллий солиқларга ажратишнинг 
сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling