Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиқ тўловчилар
таркиби 185 учун солиқни улар учун ушбу ишлар бажариладиган корхона ва ташкилотлар тўлайдилар. Янги қурилиш майдончасида қурилиш ишларини бажариш чоғида қурилиш пайтида фойдаланиладиган сув ҳажми учун солиқни қурилиш ташкилоти тўлайди. Мулкчилик ва бўйсуниш шаклидан қатъи назар иссиқ сув ва буғ узатувчи корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни улар томонидан юзадаги ва ер ости манбаларидан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун ишлатилган сув ресурслари ҳажми учун тўлайдилар. Ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланади. Ер усти манбаларига дарёлар, кўллар, сув омборлари, ер юзасидаги бошқа ҳавзалар ва сув манбалари, турли хил канал ва ҳовузлар киради. Ер ости манбаларига артезиан қудуқлар ва скважиналар, вертикал ва горизонтал зовур тармоғи киради. Фойдаланилган сув ресурсларининг хажми солиқ солиш базаси ҳисобланади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади. Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилган тақдирда, унинг ҳажми сувдан фойдаланиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда дов-дарахтларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар. Юридик шахсларнинг ҳудудида таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажарувчи солиқ тўловчилар бу ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўламайди. Таъмирлаш-қурилиш ва бошқа ишларни бажараётганда фойдаланиладиган сув ҳажми учун бу ишлар қайси юридик шахслар учун бажарилаётган бўлса, ўша юридик шахслар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди. Қурилиш ишлари янги қурилиш майдонида бажарилган тақдирда, қурилишда фойдаланиладиган сув ҳажми учун қурилиш ташкилоти сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling