Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқни ҳисоблаш
ҳисоботларни тақдим 
этиш ва бюджетга тўлаш 
тартиблари


181 
Жорий тўловлар тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан ҳисобот 
даврининг биринчи ойи 10-кунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш 
жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг 
жорий 
тўловлари 
тўғрисидаги 
маълумотномада 
кўрсатилган 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг 
белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 
Жорий тўловлар ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғининг йил чорагидаги суммасининг 
учдан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тўланади. 
Қуйидагилар жорий тўловларни тўламайди:
- ҳисобот даврида cолиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг икки 
юз бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар; 
- илгариги ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини 
сақлаш харажатлари суммаси солиқ солинадиган база суммасига тенг ёки 
ундан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар; 
- ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик 
корхоналар. 
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғининг ҳисоб-китоби (9-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги 
давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан ортиб 
борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги 
ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий 
ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади. 
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғини тўлаш солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан 
кечиктирмай амалга оширилади.
Мавзуга доир масалалар 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling