Тошкент молия институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Ер солиғини юридик шахслардан ундиришнинг сабаби нимада? 
2. Ер солиғининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистонда қачон шаклланган? 
3. Ўзбекистонда ер фонди қандай таркиб топган? 
4. Кимлар ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишади? 
5. Алоҳида солиқ режимига ўтган юридик шахслар ер солиғини 
тўловчилари бўлиб ҳисобланишадими?
6. Ер солиғини ундириш объекти нима? 
7. Солиқ ставкалари қандай мезонлар асосида белгиланади? 
8. Қандай ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари ҳисобланади? 
9. Қандай юридик шахслар ер солиғидан озод қилинади? 
10. Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш муддатлари 
қандай белгиланган? 
3.7. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш учун солиқ
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудида 
жойлашган ва тадбиркорлик фаолиятини 
амалга оширувчи юридик шахслар –
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчиси ҳисобланадилар.
Солиққа тортишнинг алоҳида тартиби белгиланган юридик шахслар 
ҳамда нотижорат ташкилотлар асосий фаолият тури бўйича бу солиқни 
тўламайдилар, улар фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар, улар 
ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва бюджетга 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун 
солиқни тўлашлари лозим. 
Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик 
юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари 
бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс 
ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда 
солиғи тўланганидан кейин корхоналар 
Солиқ тўловчилар
Солиқ солиш объекти, 
базаси, солиқ ставкалари 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling