Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

ва имтиёзлар


180 
тасарруфида қоладиган фойда (2-сон "Молиявий натижалар тўғрисидаги 
ҳисобот" шаклининг 240 сатри – 250 сатри) ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида 
солиқ солиш объекти ва базаси ҳисобланади. Бюджетга тўланадиган солиқ 
суммаси юқорида кўрсатилган ҳисобот шаклининг 260-сатрида акс 
эттирилади. 
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ 
тўловчилар солиқ солинадиган базани фойда солиғи тўланганидан кейин 
юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойдани ва ижтимоий инфратузилма 
объектларини таъминлаш учун ҳақиқатда сарфланган харажатларнинг мазкур 
харажатлар суммасидан ҳисоблаб чиқилган фойда солиғи суммасига 
камайтирилган суммасини қўшиш орқали аниқлайди. 
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғининг энг юқори ставкаси солиқ солиш объектининг 8 фоизи 
миқдорида белгиланган. 
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш 
солиғини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» 
жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, 
ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар,
1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган 
юридик шахслар озод қилинади. Ушбу имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-
сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга 
қўлланилмайди.
Солиқ кодексининг 300-моддасига кўра 
балансида ижтимоий инфратузилма объект-
лари бўлган солиқ тўловчилар бюджетга 
тўланадиган солиқ суммасини қуйидаги 
тартибда аниқлайди: 
агар ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун 
харажатлар суммаси ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасига тенг ёки ундан 
ортиқ бўлса, солиқ тўланмайди; 
агар ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун 
харажатлар суммаси ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан кам бўлса, 
бюджетга тўланадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан 
ҳақиқатда сарфланган харажатлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида 
аниқланади. 
Солиқ тўловчилар ҳисобот даври мобайнида ободонлаштириш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар 
тўлайди. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling