Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ер солиғи ставкалари ва 
солиқдан имтиёзлар


206 
Давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган ер участкалари 
майдони ер бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органларининг қарори, ерга 
эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи учун давлат далолатномаси, 
ерни ижарага олиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни 
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни 
тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларга кўра белгиланади.
Ер участкасига нисбатан мулк, эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш 
ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, солиқ бутун майдон 
учун юқорида кўрсатилган ошириш коэффициентларини қўллаган ҳолда 
тўланади. 
Жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун берилган ер 
участкаларидан солиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун 
тасдиқланган ставкалар бўйича ундирилади. Жисмоний шахслар учун ер 
солиғини ҳисоблаб чиқариш дўконлар, ошхоналар, устахоналар ва 
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бошқа объектлар учун 
фойдаланиладиган ер участкалари учун амалга оширилади. 
Солиқ кодексига кўра қуйидаги жисмоний шахслар ер солиғидан озод 
қилинадилар
 яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, 
ветеринар врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари; 
 "Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат 
Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражали Шуҳрат 
ордени билан тақдирланганлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва 
қатнашчилари; 
 хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб 
борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган 
контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов 
йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар; 
 ҳақиқий 
муддатли 
ҳарбий 
хизматга 
чақирилган 
ҳарбий 
хизматчиларнинг оилалари - хизмат муддатига
 I ва II гуруҳ ногиронлари; 
 ёлғиз пенсионерлар. Солиқ солиш мақсадлари учун ёлғиз 
пенсионерлар деганда бир ўзлари ёки вояга етмаган болалари ёки ногирон 
боласи билан биргаликда алоҳида уйда, квартира ёки ётоқхонада яшайдиган 
пенсионерлар тушунилади
 боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Солиқ солиш 
мақсадларида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар деганда ота-онадан 
бири ёки иккаласи вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга етмаган 5 ва ундан 
ортиқ бола бўлган оилалар тушунилади; 


207 
 Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган 
шахслар; 
 кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари 
бўйича - ер участкалари берилган вақтдан эътиборан беш йилга; 
 шахсий пенсия тайинланган шахслар; 
Юқорида кўрсатилган имтиёзлар ер участкалари якка тартибда уй-жой 
қурилиши ва шахсий ёрдамчи хўжалик (деҳқон хўжалиги) юритиш учун 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган меъёрлар доирасида тақдим этилган 
жисмоний шахсларгагина татбиқ этилади. 
Ер солиғи тўланмайдиган ер участкаларининг майдонлари ер 
участкасига ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларга биноан қабул қилинади. 
Имтиёз ҳуқуқи ер солиғини тўлашдан озод этилган шахслар яшайдиган 
ва биргаликда хўжалик юритадиган бутун оилага татбиқ этилади. 
Жисмоний шахслар учун ер солиғини 
давлат солиқ органларининг ходимлари 
ҳисоблаб чиқаради. Давлат солиқ хизмати 
органлари ер участкалари мулкдорлари, ер 
эгалари ёки ердан фойдаланувчилар ёки ижарачилар бўлган жисмоний 
шахсларнинг мунтазам ҳисобини юритадилар. 
Деҳқон хўжаликлари (юридик шахсни ташкил этмаганлари) ҳисоблаб 
ёзилган ер солиғи умумий суммасининг 95 фоизини бюджетга ва 5 фоизини 
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 
тўлайдилар. Шу муносабат билан давлат солиқ органлари деҳқон 
хўжаликларига ёзиладиган тўлов хабарномаларида бюджетга тўланадиган ер 
солиғи суммаси ва Жамғармага тўланадиган ер солиғи суммасини алоҳида 
кўрсатадилар. 
Солиқ тўланиши тўғрисидаги тўлов хабарномалари жисмоний 
шахсларга давлат солиқ органлари томонидан ҳар йили, жорий йилнинг 1 
майидан кечиктирмай топширилади. 
Ер участкаларининг майдони ўзгарганда ва йил давомида имтиёз ҳуқуқи 
пайдо бўлганда ёки бекор қилинганда давлат солиқ органлари бир ой 
давомида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилишлари ва солиқ тўловчига тўлаш 
муддатлари ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда янги ёки қўшимча тўлов 
хабарномасини тақдим этишлари шарт. 
Жисмоний шахсларга шаҳар ва қўрғонларда якка тартибда уй-жой 
қуриш учун берилган ер участкаларининг майдонлари якка тартибдаги уй-
жойларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш шаҳар ёки туман бошқармаси ёхуд 
ишлаб чиқариш уй-жой инспекциясининг мавжуд материаллари бўйича 
ҳисобга олиниб, ҳар йили натурада аниқлаштирилади. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling