Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Ер солиғини ҳисоблаб
чиқариш тартиби 208 Жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда шахсий ёрдамчи хўжалик (деҳқон хўжалиги) юритиш учун берилган ер участкалари томорқа ерлардан ва жамоат ерларида қўшимча ажратилган ер участкаларидан иборат бўлиши мумкин. Бундай ҳолда томорқа ерлар майдони ер кадастри маълумотлари бўйича қабул қилиниб, юз берган ўзгаришлар ҳар йили натурада аниқлаштирилади. Жамоат ерларида қўшимча ажратилган ер участкалари майдони хўжаликларнинг маълумотлари бўйича ҳисобга олиниб, ҳар йили аниқлаштирилади. Агар жисмоний шахс якка тартибда уй-жой қурилиши ёки шахсий ёрдамчи хўжалик (деҳқон хўжалиги) юритиш учун берилган ер участкасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса ёки ердан мақсадли фойдаланишни ўзгартирмасдан ўз уйини офис сифатида расмийлаштирса, бунда ундан ер солиғи якка тартибда уй-жой қурилиши ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлар учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Кўп хонадонли турар жойларда яшайдиган жисмоний шахслардан ер солиғи ундирилмайди. Хонадондан ёки кўп хонадонли турар жойларнинг бир қисмидан одамларнинг яшаши билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилганда, белгиланган тартибда хонадоннинг умумий майдонидан келиб чиқиб, ер солиғининг тегишли ҳиссаси ундирилади. Эгалик қилиш ҳуқуқи мерос бўйича турар жой, нотурар иморат ва иншоотлар, боғ уйчаси ўтиши билан бирга ўтган ер участкалари учун ер солиғи меросхўрлардан, мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ундирилади. Жисмоний шахслар ҳисобланган йиллик ер солиғини тенг улушларда йилига икки муддатда - 15 июндан ва 15 декабрдан кечиктирмай тўлайдилар. Тўланган солиқ суммаси белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга тушади. Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Масалан, ваколатли ҳокимият органининг 15 сентябрдаги қарори билан корхонага ер ажратилса, у ер солиғини 1 октябрдан бошлаб тўлайди. Ер солиғи тўловчи жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан давлат солиқ хизматининг юқори органлари ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Давлат солиқ хизмати органлари солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ўз вақтида тўланиши устидан белгиланган қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling