Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқни ҳисоблаб 
чиқариш тартиби


222 
Аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ 
тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган ҳолларда солиқ 
солинадиган даромаддан энг юқори ставка бўйича солиқ ундирилади. 
Маълумотнома 
кейинроқ 
тақдим 
этилса, 
у 
ҳолда 
ундирилган 
умумбелгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади. 
Аввалги асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларининг ходим 
томонидан бажарилиши билан боғлиқ мукофот ва бошқа тўловлар унга 
ишдан бўшатилганидан сўнг тўланган бўлса, мазкур мукофот ва тўловлар 
умумбелгиланган тартибда уларни тўлаш чоғида жисмоний шахсларнинг 
даромадига солинадиган солиққа тортилади. Бу фуқароларга тўланган 
даромаднинг ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси ҳақида 
корхона, муассаса, ташкилот бир ой муддатда истиқомат жойидаги давлат 
солиқ хизмати органига маълум қилиши шарт. 
Асосий бўлмаган иш жойидан олинган меҳнат ҳақи тўловлари ва бошқа 
тўловлардан жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб 
чиқариш йил бошидан ўсиб борувчи якун билан солиқ солинадиган жами 
даромад суммасидан уларни ҳисоблаб ёзишнинг боришига қараб (агар 
бундай даромадлар тўланган бўлса), белгиланган ставкалар бўйича амалга 
оширилади. 
Агар асосий бўлмаган иш жойидаги меҳнат тўлови бўйича даромад 
олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга энг юқори ставка бўйича даромадидан 
солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширса, даромадларни тўловчи 
юридик шахслар солиқ тўловчининг аризасига кўра солиқни ушлаб 
қоладилар. 
Асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар 
даромадидан олинган даромадлар, қилинган харажатлар ва ушланган солиқ 
суммаси тўғрисидаги тақдим этилган декларация маълумотлари бўйича 
солиқ хизмати органи томонидан даромад солиғи якуний суммаси ҳисоблаб 
чиқарилади. Резидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан 
ташқарида (шу жумладан асосий иш жойидан) олган даромадларидан 
даромад солиғи якуний суммасини ҳисоблаб чиқариш ҳам худди шундай 
тартибда амалга оширилади. 
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш 
ва бюджетга ўтказиш учун юридик шахс жавобгардир. Солиқ суммаси ушлаб 
қолинмаганда юридик шахс ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у 
билан боғлиқ жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт. 
Юридик 
шахслар 
қуйидагиларни 
бажариши шарт ҳисобланади: 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling