Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга доир масалалар 1-масала.
Жисмоний шахсларнинг
даромадларини декла- рация усулида солиққа тортиш тартиби 225 олинган даромадлар ҳақида жўнаб кетишдан камида бир ой олдин декларация тақдим этилиши керак. Якуний декларация белгиланган шаклда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Агар чет эллик жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти жорий йилнинг 1 февралига қадар доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган бўлса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўлаш чоғида декларация топшириш орқали солиқлар қуйидаги муддатларда тўланади: а) асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган резидент - жисмоний шахслар - жами йиллик даромад ҳақидаги декларация маълумотлари бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечикмай, йил мобайнида қайта ҳисобланганда эса,- декларация давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида; б) жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини хорижий давлатда жойлашган банк ҳисобварағидан чет эл валютасида тўлаши мумкин. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган, миллий валютада ифодаланган солиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича чет эл валютасида қайта ҳисоблаб чиқилади. Мавзуга доир масалалар 1-масала. Жисмоний шахсга 2007 йилнинг май ва июнь ойларида 270000 сўм (135000+135000) иш ҳақи ҳисобланган. Май ойи учун 29400 сўм солиқ ушланган. Жисмоний шахсдан июнь ойида ушланиши лозим бўлган даромад солиғи суммасини аниқланг? Ечилиши: 1. СТД= 270000 сўм 2. Май ва июнь ойлари учун энг кам иш ҳақи 24800 сўм (12400 + 12400) ни ташкил этади. 24800 х 5 (карра) = 124000 24800 х 10 (карра) = 248000 124000 х 13 % = 16120 сўм 16120 + ((248000 – 124000) х 18 %) = 16120 + 22320 = 38440 38440 + ((270000 – 24800) х 25 %) = 38440 + 5500 = 43940 3. Июнь ойи учун ушланиши лозим бўлган солиқ суммаси 43940 – 29400 = 14540 сўмни ташкил этади. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling