229
St – солиқ ставкаси.
Ҳисоблаб чиқарилган ва ушланган солиқ суммаси хўжалик
юритувчи
субъектлар учун тушум деб ҳисобланмайди ҳамда бошқа тўланадиган
солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ солиш объекти ёки
базаси бўлмайди.
Солиқ тўловчилар
сотилган бензин,
дизель
ёнилғиси,
газ
ҳисоби
ҳамда
ҳисобланган солиқ суммалари ҳисобини
алоҳида юритадилар.
Бюджет билан ҳисоб-китоблар ҳисоби "Бюджет билан ҳисоб-китоблар"
ҳисобварағи бўйича - "Жисмоний шахслардан
транспорт воситалари учун
бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ" илова ҳисобварағида
юритилади, солиқни ўтказиш "Ҳисоб-китоб варағи" ҳисобварағи бўйича акс
эттирилади.
Ундирилган солиқ маҳаллий бюджетга Ўзбекистон
Республикаси
бюджетлари даромад ва харажатларининг тегишли таснифига кўра бўлим ва
параграфга тўланади.
Жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган солиқ бўйича ҳисоб-китоб
(13-илова) автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари
жойлашган ердаги
давлат солиқ хизмати органларига:
-корхоналар томонидан (микрофирмалар ва
кичик корхоналардан
ташқари) – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан
кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим
этиладиган муддатда тақдим этилади;
-микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар
чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил
якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида,
белгиланган шаклда тақдим этилади.
Солиқ банк муассасалари орқали ҳар ўн кунда, бензин, дизель ёнилғиси
ва газ жисмоний шахсларга сотилган ой ўн кунлиги тугаганидан сўнг учинчи
кундан кечиктирмай тўланади.
Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг хаққонийлигига
жавобгарлик солиқ тўловчининг зиммасига юкланади.
Do'stlaringiz bilan baham: