Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Давлат бюджети солиқ-
сиз даромадларининг 
зарурлиги ва моҳияти


233 
органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун жорий қилинади.
Солиқсиз даромадлар ҳам мажбурий, ҳам ихтиёрий шаклларда бўлиши 
мумкин. 
Солиқсиз даромадлар рўйхати ҳамма 
даражадаги бюджетлар учун ягона бўлиб, 
бюджет таснифи билан белгиланади ва ўз 
ичига қуйидагиларни олади: 
1. Давлат ёки маҳаллий ҳокимият 
эгалигида бўлган мулкдан ёки хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, шу 
жумладан: 
 давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигидаги мулкни фойдаланишга 
беришдан олинган даромадлар; 
 давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендлар; 
 давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бўлган мулкни ижарага 
беришдан, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва ноқишлоқ хўжалиги 
мақсадларидаги ерлар учун ижара тўловидан олинган даромадлар; 
 вақтинчалик бўш турган бюджет маблағларини банк ва кредит 
ташкилотларида жойлаштиришдан олинган даромадлар; 
 хизмат кўрсатиш ва давлат харажатларини қоплашдан олинган 
даромадлар; 
 давлат ва маҳаллий ташкилотлардан тўловлар; 
 давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бўлган мулкдан ёки 
хўжалик фаолиятидан олинадиган бошқа тушумлар. 
2. Давлат ёки маҳаллий ҳокимият эгалигида бўлган мулкни сотишдан 
олинган даромадлар, шу жумладан: 
давлат 
мулки 
бўлган 
корхоналар 
ва 
ташкилотларни 
хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан олинган тушумлар; 
 квартираларни сотишдан тушумлар; 
 давлатнинг ишлаб-чиқариш ва ноишлаб-чиқариш фондларини, 
транспорт воситалари ва бошқа ускуна-жиҳозларни сотишдан олинган 
даромадлар; 
 мусодара қилиниб, давлат ва маҳаллий ҳокимият эгалигига ўтган 
эгасиз мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар. 
3. Давлат захираларини сотишдан олинган даромадлар. 
4. Ер ва номоддий активларни сотишдан олинган даромадлар. 
5. Давлатга қарашли бўлмаган манбалардан капитал трансфертлар 
тизимлари. 
6. Жарима-жазоларни қўллаш, етказилган зарарни қоплаш, шу 
жумладан: 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling