Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Ягона ижтимоий тўловни
тўловчилари, тўлов объекти, базаси ҳамда тўловдан чегирмалар 246 5) ёш мутахассисларга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил вақти учун юридик шахслар ҳисобидан тўланадиган нафақалар. Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳар ойда солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ставкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига асосан 24 фоиз миқдорида белгиланган. Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида белгиланган тартибга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақсимланади: - бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 23,5 %; - давлат бандликка кўмаклашиш фондига - 0,3 %; - касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига - 0,2 %. Суғурта бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақига нисбатан 2,5% миқдорида белгиланган. Ягона ижтимоий тўлов юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади, суғурта бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади ва солиқ агентлари томонидан жамғармага ўтказилади. Ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоб-китоби (14-илова) солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан: - микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда; - микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25- кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари юридик шахслар томонидан қуйидаги муддатларда амалга оширилади: Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling