Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ягона ижтимоий тўловни 
ва суғурта бадалларини 
ҳисоблаб чиқариш ҳамда 
тўлаш тартиби


247 
- ягона ижтимоий тўлов – ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-кунидан 
кечиктирмай; 
- суғурта бадаллари – иш ҳақига пул маблағлари олиш учун банкка 
ҳужжатларни тақдим этиш вақтида. 
 
Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 
юридик шахс ташкил этган ва ташкил 
этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалик-
ларининг аъзолари суғурта бадаллари 
миқдорини ойига энг кам иш ҳақидан кам 
бўлмаган 
миқдорда, 
қорамолларни 
етиштириш билан шуғулланувчи деҳқон хўжаликларининг аъзолари эса 
ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда 
белгилайдилар. Деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалларини 
ихтиёрий равишда амалга оширадилар. 
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ 
ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахс 
ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг 
аъзолари учун суғурта бадалининг миқдори энг кам иш ҳақининг камида 50 
фоизини ташкил этиши керак. 
Суғурта бадалларини тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунидан 
кечиктирмай амалга оширилади. Тўлов топшириқномасида солиқ 
тўловчининг идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта 
кўрсатилиши керак. Агар давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга 
оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади. 
Мавзуга доир масалалар 
1-масала: 2008 йил январ ойи учун ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатга 
ҳақ тўлаш фондидан Пенсия жамғармасига ажратиладиган ягона ижтимоий 
тўлов суммасини аниқланг?
- иш ҳақи ҳисобланган – 11600 минг сўм; 
- ишчи ва ҳизматчиларнинг йўл патталарига ажратилган харажатлар – 
600 минг сўм; 
- ишчиларга моддий ёрдам ажратилган – 10600 минг сўм; 
- ишчиларнинг тушлик овқатларига – 930 минг сўм; 
- кунлик харажатлар берилган: 
меъёр чегарасида – 8950 минг сўм; 
меъёрдан юқори – 7500 минг сўм; 
- ярим йил якунига асосан мукофот пули ҳисобланган – 250 минг сўм. 
Энг кам минимал иш ҳақи миқдори – 12420 сўм. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling