Тошкент молия институти


Солиқсиз даромадларнинг давлат бюджети даромадларининг


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

5.2. Солиқсиз даромадларнинг давлат бюджети даромадларининг 
ҳажмидаги ўрни ва динамикаси 
Ривожланаётган мамлакатларда давлат 
бюджетининг 
солиқсиз 
даромадларини 
сезиларли қисми хорижий мамлакатлардан 
олинган молиявий ёрдамлардан иборат 
эканлиги 
ушбу 
мамлакатларда 
давлат 
бюджети даромадларини шакллантиришда сезиларли муаммоларнинг 
мавжудлиги билан изоҳланади. 
Хорижий молиявий ёрдамларнинг аксарият қисми халқаро молия-кредит 
ташкилотлари томонидан берилади. Бунда асосий ўринларни халқаро валюта 
фонди (ХВФ) ва Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки (ЖТТБ) эгаллайди. 
ХВФ ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам беришда асосий 
эътиборини мамлакатнинг тўлов балансининг ҳолатига қаратади. ХВФ 
томонидан ажратиладиган молиявий ёрдамлар тўлов баланси доимий 
равишда дефицитга эга бўлган мамлакатларга биринчи навбатда берилади.
ЖТТБ ривожланаётган давлатларга молиявий ёрдам беришда асосий 
эътиборини мамлакат аҳолисининг қашшоқлик даражасига қаратади. 
Ҳозирги кунда Африканинг Сахара давлатидан жанубдаги мамлакатлар 
планетамизнинг энг қашшоқ мамлакатлари ҳисобланади. Бу ерда меҳнатга 
яроқли аҳолининг бир кунлик иш ҳақи 1 АҚШ долларидан пастдир. Шу 
сабабли мазкур мамлакатлар банкнинг молиявий ёрдамларини биринчи 
навбатда оладилар. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига эришган дастлабки 
пайтлардан бошлаб, хориждан маблағлар жалб қилиш масаласига алоҳида 
эътибор берди. 
2006 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра хорижий мамлакатлардан ва 
халқаро молия-кредит ташкилотлардан жалб қилинган маблағларнинг 
умумий суммаси 1980,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Шунинг 93,6 
фоизи кредит мажбуриятларининг ҳиссасига тўғри келади. Жалб қилинган 
маблағларнинг қолган қисми турли шаклларда олинган молиявий ёрдамлар 
ҳиссасига тўғри келади.
48
48
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотлари. 2006. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling