Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқ органларисолиқ қонунчилигига риоя қилиш, мамлакатнинг 
қонунларига мувофиқ белгиланган (ўрнатилган) солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида 
бюджетга ўтказилиши устидан назоратни таъминловчи ягона мустақил 
марказлаштирилган тизим. Давлат солиқ қумитасининг ягона тизимига 
кирувчи солиқ органлари давлат бошқарувининг марказий органи (Давлат 
солиқ қўмитаси), вилоят, туман ва шаҳар солиқ инспекцияларидан 
иборатдир. Солиқ органлари юридик шахс ҳисобланиб, ўз номига ўзларининг 
мустақил харажатлар сметасига, банклардаги жорий счётига ва ўз муҳрига 
эгадир.
Солиқ инспекциялари – Давлат солиқ қўмитасиинг ягона тизими 
таркибига кирувчи тузилмавий бирлик. Уларнинг таркибий тузилиши 
функционал белгига кўра аниқланади. Бунинг асоси сифатида турли 
белгилар: мулкчилик шакли, хўжалик фаолиятининг тури, тўловлар ҳажми, 
солиқларнинг турлари ва ҳ.к.лар олиниши мумкин. Фуқароларнинг фаолияти 
устидан назоратни амалга ошириш учун солиқ инспекцияси назорати остида 
бўлган ҳудуд участкаларга бўлинади. 
Солиқ оғирлиги (юки) – давлат ва жамият ҳаётида солиқларнинг 
ролини характерлаб (кўрсатиб) берадиган энг умумлашган кўрсаткич. Ишлаб 
чиқаришнинг умумий ҳажми ва даромадларда солиқ ажратмаларининг 
салмоғини (ҳиссасини) кўрсатувчи, бозор иқтисодиётининг салмоғини 
(ҳиссасини) кўрсатувчи, бозор иқтисодиётнинг амалга оширилаётган 
моделидан келиб чиқадиган қўчам. Солиқ йиғимларининг жами миллий 
маҳсулотга нисбати билан аниқланади.
Солиқ ставкаси – солиққа тортиш бирлигига тўғри келувчи солиқнинг 
ҳажми (миқдори, даражаси). Қатъий солиқ ставкалари даромадларга боғлиқ 
бўлмаган ҳолда солиққа тортиш бирлигига нисбатан абсолют суммаларида 
ўрнатилади. 
Солиқ тизими -  мамлакат доирасида (ҳудудида) тўловлардан (юридик 
ва жисоний шахслардан) белгиланган тартибда олинадиган солиқлар, 
йиғимлар ва бошқа тўловлар ҳамда улар таркибий тузилишининг шакли ва 
услублари йиғиндиси.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling