Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиқларни ундириш
усуллари 39 хизматчининг маошидан даромад солиғи шу тариқа ундирилади. Солиқ корхонада ходимнинг даромадни олгунига қадар ушлаб қолинади, бу солиқни тўлашдан бўйин товлашни истисно қилади, чунки бухгалтерия солиқ солинадиган даромадни ва солиқ суммасини аниқ ҳисоб-китоб килиб чиқади. Бундай муносабатларда иштирок этувчи юридик шахслар кўпинча фискал агент ёки солиқ агенти сифатида қаралади. Солиқнинг даромад манбаида тўланиши шуни англатадики, солиқ уни декларациялар буйича тўлашдаги сингари солиқ идораси томонидан ҳисобланиб ушлаб қолинмайди, балки уни юридик ва жисмоний шахс фойдасига тўловни амалга оширадиган фискал агентлар тўлов манбалари (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, бошқа иш берувчилар) да ҳисоблайдилар ва ушлаб қоладилар. Учинчи усул солиқ тўловчиларнинг солиқ идораларига декларацияларни, яъни уларнинг олган даромадлари ва ўзларига тегишли бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги расмий баёнотни беришни назарда тутади. Солиқ идоралари солиқ декларацияси ва амалдаги солиққа тортиш ставкалари асосида тўланиши лозим бўлган солиқ миқдорини назорат қиладилар. Солиқ декларацияси асосида, одатда, тадбиркорлик фаолиятидан, деҳқон (фермер) хўжалигини юритишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, интеллектуал фаолият билан шуғулланадиган шахслар (фан, адабиёт, санъат асарларининг муаллифлари, кашфиётлар, ихтиролар муаллифлари, саноат намуналарини яратувчилари ва ҳоказо) даромадлари солиққа тортилади. Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 1. Солиқ элементлари таркибига нималар киради? 2. Солиқ объекти нима? 3. Солиқ агенти деганда кимларни тушунасиз? 4. Солиқ ставкалари нима ва у қандай турларга бўлинади? 5. Пропорционал солиқ ставкаларига мисоллар келтиринг? 6. Прогрессив солиқ ставкаларига қайси солиқ турларини киритиш мумкин? 7. Солиқ имтиёзлари қандай турларга бўлинади? 8. Солиқ имтиёзлари қандай мезонлар асосида белгиланади? 9. Солиқни қандай ундириш усуллари мавжуд? 10. Солиқларни кадастрли ундиришнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд? Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling