Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиққа тортишнинг
тадбиркорлик ва инвес- тицияларни рағбатлан- тириш тамойили 42 солиққа тортишда бундай оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади. Дунёдаги бир қатор мамлакатларда капиталдан келган даромад ва истеъмолга қараб солиққа тортишни кўзда тутган солиқ ислоҳоти ўтказилмоқда. Солиққа тортишнинг салбий таъсирини силлиқлаш мақсадида ишчи кучини таклиф этиш соҳасида иш ҳақи кўринишидаги даромадлардан олинадиган солиқларнинг энг юқори қилиб белгиланган ставкалари пасайтирилмоқда. Жамғариш ва инвестициялашга солиқларнинг таъсир этиши борасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда. Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади. Турли кўринишдаги активлар учун жорий этилган ҳар хил солиқ тартиблари инвестиция имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги камчилик ва нуқсонлар иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин, бу ҳол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг ўзгаришига ҳам таъсир этмай қолмайди. Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойили бир қанча асосий гуруҳдаги солиқка тортиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан солиққа тортишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади. Вертикал адолат деганда, хўжалик юритишнинг бир мунча оғир шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиққа тортишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади. Солиқларнинг рағбатлантириш функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши мумкин. Масалан, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида уларни ишлаб чиқариш бўйича солиққа тортишда бир қадар имтиёзли шартлар ёки аксинча, вино-ароқ ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган эгри солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган ҳоллар ҳам бўлади. Ижтимоий адолат тамойилини амалга оширишга турлича ёндашувлар бўлиши мумкин. Агар солиқларни тўпланган солиқлар ҳисобидан рўёбга чиқариладиган давлат дастурларидан кейинчалик фойда кўрадиган шахслар Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling