Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиққа тортишнинг 
солиқларни йиғиш 
жараёнини имкон қадар 
арзонлаштириш 
тамойили 
 
Солиққа тортишнинг 
солиқ ставкаларини 
қиёслаш тамойили 
 


46 
мажбурий тўловларни қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши 
кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши керак (7-модда); 

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни белгилаш 
ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак (8-модда). Ҳуқуқий 
шахсларни солиққа тортиш мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний 
шахслар эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, 
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъий-назар қонун олдида 
тенгдирлар; 

солиқ тизими Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида барча 
солиқ тўловчиларга нисбатан ягонадир (9-модда); 

солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
хужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт (10-модда). 
Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги принциплари 
маълум ўхшашликка эга бўлиб, уларни амалиётга тадбиқ этиш иқтисодиётни 
янада ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. 
 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Солиққа тортиш тамойилларини ким илк бора асослаб берган? 
2. Солиққа тортишнинг етарлилик тамойилининг моҳиятини очиб 
беринг? 
3. Солиққа тортишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлан-
тириш тамойилини тушунтиринг? 
4. Солиққа тортишнинг адолатлилик тамойили нима ва сиз уни қандай 
тушунасиз? 
5. Солиққа тортишнинг оддийлик ва холислик тамойили нима ва унга 
сизнинг муносабатингиз?
6. Солиққа тортишнинг бошқаришга қулайлик тамойилининг моҳияти 
нимада? 
7. Солиққа тортишнинг солиқларни йиғиш жараёнини имкон қадар 
арзонлаштириш тамойили деганда нимани тушунасиз? 
8. Солиққа тортишнинг солиқ ставкаларини қиёслаш тамойилини 
тушунтиринг? 
9. Солиқ кодексининг қайси моддасида солиққа тортиш тамойиллари 
келтирилган? 
10. Солиқ кодексида белгилаб берилган солиқ тамойилларининг 
моҳиятини тушунтиринг? 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling