Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиққа тортишнинг
адолатлилик тамойили 43 тўласа, у ҳолда адолатли деб ҳисобланади. Айтайлик, республика йўл жамғармасига тушадиган маблағни давлат катта йўлларни таъмирлашга ёки қуришга сарфласа, бундан жамғармага ажратмаларни тўловчиларнинг ўзлари - автомобил эгалари наф кўради. Бироқ бундай ёндашувни кенг миқёсда амалга оширишнинг иложи бўлмайди. Ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, маорифни ривожлантириш, атроф-муҳитни қўриқлашдан аниқ равишда ким кўпроқ фойда кўришини қандай қилиб ҳисоблаб чиқиш мумкин? Ҳатто бепул соғлиқни сақлаш дастурларидан асосан кўп болали оилалар, кекса ва ночор фуқаролар фойдаланишлари аниқлаб чиқилган тақдирда ҳам ана шу мақсадлар учун махсус солиқларни айнан уларнинг ўзидан ундиришни талаб қилиш адолатдан бўлмайди, албатта. Амалиётда бошқача ёндашув бирмунча кенгроқ қўлланилади, унга кўра тўлов қобилияти тамойили асос қилиб олинади: солиқ тўловчининг даромади қанчалик юқори бўлса, ундан шунча кўп миқдорда солиқ ундирилади. Бу гапнинг маъноси шуки, бадавлат одамлар бепул мактаб маорифи, миллий мудофаа, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар учун бир қадар юксак иқтисодий масъулиятни ҳис этишлари лозим, чунки улар кам даромадлиларга нисбатан кўпроқ тўлашга қодирдирлар. Аслини олганда, ўзига тўқ кишилар таълим бериш ва хизмат кўрсатиш яхшироқ йўлга қўйилган мактаб ва шифохоналарни танлайдилар. Бундай тўлов қобилияти концепцияси АҚШ солиқ сиёсатида кенг тарқалган. Бироқ амалиётда солиққа тортишнинг мазкур концепцияси тез-тез жиддий қийинчиликларга дуч келиб туради. Йилига 100 минг доллар даромад оладиган киши йилига 10 минг доллар даромад оладиган кишига нисбатан кўпроқ солиқ тўлашга қодир, деган фикрга қўшилиш мумкин. Бироқ бунда биринчи киши иккинчисига қараганда айнан неча баравар кўп солиқ тўлаш имкониятига эга, деган масала ноаниқдир. Бадавлат одам ўзининг даромадидан ўша ҳиссани ва мутлақ катта суммани тўлайдими ёки солиқ сифатида умуман кўпроқ ҳиссани тўлайдими? Афсуски, аниқ бир одамнинг солиқ тўлаш имкониятларини ўлчаш учун илмий асосланган қандайдир усуллар мавжуд эмас. Солиққа тортишдаги адолат тамойили баъзи ҳолларда тақсимотдаги ижтимоий адолат тамойили кўринишида намоён бўлади. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, бу тамойилни даромадларни тенг равишда тақсимлаш, бараварлаштириш деб тушунмаслик керак. Қонун олдида тенгликка риоя этилиши, ижтимоий мумтозликка, ирқ ва динга муносибликка асосланган имтиёзларнинг бекор қилиниши, инсон асосий ҳуқуқларга бирдай эга бўлиши каби тенглик тамойиллари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва бу тамойиллар қадриятларнинг ижтимоий тизимида қатъий амал қилмоғи лозим. Моддий тенглик, яъни 44 даромадлар, мулк, истеъмол соҳасидаги тенглик ҳақида гап кетадиган бўлса, айтиш керакки, бундай тенгликка эришиб бўлмайди. Давлат ва жамият барча фуқаролар яхши ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароит яратиб беришлари керак, албатта, солиққа тортиш тизими эса истиқболга мўлжалланган режада аҳолининг фаровонлигини умумий тарзда амалга ошириш орқали жамият қуйи қатламларининг аҳволи изчил равишда яхшиланиб боришига кўмаклашмоғи зарур. Бу тамойил солиққа тортиш базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, тақдим этиладиган ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек солиқларнинг энг муҳим турлари бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган имтиёзларни иложи борича камайтиришни кўзда тутади. Бу ўринда назарда тутилаётган нарса шуки, солиқларнинг рағбатлантириш функцияси доирасида бериладиган имтиёзлар якка тартибдаги хусусиятга эга бўлмаслиги, балки муайян фаолият турларини рағбатлантиришга, солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли ва қайси идорага мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилмоғи лозим. Баъзи соҳаларда пайдо бўладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжни қондиришни бюджет-кредит сиёсати орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шуки, солиқ имтиёзларининг ҳаддан ташқари кўплиги қонунларни мураккаблаштириб юборади, тушунишни қийинлаштиради ҳамда турлича талқин қилинишига олиб келади, бу ҳол пировард натижада солиқ тўловчиларнинг солиқларга нисбатан муносабатларига салбий таъсир қилади. Шу билан бирга аниқ қилиб белгиланган имтиёзлар солиқ юкини бошқа солиқ тўловчилар зиммасига ўтказиб, ижтимоий адолатсизлик рўй беришига олиб келади. Самарали солиқ тизимига қўйиладиган муҳим талаблардан бири бошқарувга қулай бўлишидир. Солиқларни ундириб олишда самарадорликка эришиш кўп ҳолларда солиқларнинг солиқ тўловчиларга яхши тушунарли бўлишига боғлиқ. Айрим мамлакатларда солиққа тортишнинг ниҳоятда мураккаб тартиби амал қилади, айтайлик, шкала ва ставкалар тури, солиқлар таркиби, уларни тўлаш қоидалари ва тартиблари ҳаддан ташқари кўп. Бунинг устига улар солиқ тушумларининг кўпайишига ҳеч қандай ёрдам бермайди ҳамда солиқларнинг рағбатлантирувчи функцияси бажарилишида рол ўйнамайди. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling