Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиққа тортишнинг
Оддийлик ва холислик 
тамойили
Солиққа тортишнинг 
бошқаришга қулайлик 
тамойили 
 


45 
Маъмурий бошқарувчилик билан солиққа тортиш тамойилларини рўёбга 
чиқаришга қаратилган мақсадга эришиш ўртасида мувозанат сақланиб 
қолиши ниҳоятда муҳимдир. Мураккаб тузилган чораларнинг самараси кам 
бўлади, уларни амалга оширишдаги муваффақият кўпдан-кўп ахборот 
тўплаш ва ундан фойдаланишга боғлиқ. Солиқ хизмати ва солиқ 
маданиятининг ривожланганлик даражасини ҳам ҳисобга олиш керак. 
Мазкур тамойил давлат ва солиқ 
тўловчилар томонидан солиқларни йиғиш 
учун кетадиган харажатларни мумкин қадар 
камайтиришни кўзда тутади. Бунинг учун 
республикамизда солиққа тортиш тартибини 
такомиллаштириш билан бир қаторда солиқларни мақбуллаштириш, 
компьютер технологиялари, солиқ ахборотларининг тўғрилигини бевосита 
назорат қилиш усулларини қўлланиш орқали солиқ тўловчиларнинг 
харажатларини камайтириш мақсадида давлат ҳисобидан сақланадиган 
сервис-марказлар, солиққа тортиш масалалари хусусида солиқ органлари 
томонидан бепул маслаҳатхоналар ташкил 
этилган. 
Солиқ ставкалари бошқа давлатлардаги 
худди шундай солиқларнинг ставкалари билан 
қиёсланиши, яъни минтақанинг ўзига хос 
хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда бошқа мамлакатлар билан тенг бўлган 
хўжалик фаолияти шарт-шароитлари вужудга келтирилиши лозим. Агар қаттиқ 
шартлар белгилаб қўйилгудек бўлса, бу ҳол республика иқтисодиётига 
инвестицияларни жалб қилишни мушкуллаштириб юборади, аксинча, енгил 
шароит яратилса, мамлакат бюджетига салбий таъсир қилади. 
Солиққа тортиш тамойиллари ва солиқ қонунчилиги тамойиллари
муайян ўхшашликка эга ва уларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш иқтисодиётни 
ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан биридир. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида эса солиққа тортиш 
тамойиллари ўрнига солиқ қонунчилиги принциплари берилиб, улар 
қуйидагилардан иборат: 

ҳар бир шахс Кодексда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий 
тўловларни тўлашга мажбурдир (6-модда), яъни солиқ тўлаш қонун билан 
мажбур қилиб қўйилади. Аслида мажбурийлик солиқларнинг иқтисодий 
моҳиятидан келиб чиқади; 

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши келак. Солиқ 
тўғрисидаги қонун хужжатларида ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling