Юридик ва жисмоний
шахслар томонидан
Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кириладиган
алоҳида турдаги товарлар
бўйича акциз солиғини
тўлаш тартиби
Ортиқча киритилган акциз солиғи суммалари бўлғуси тўловлар ҳисобига
киритилади ёки унинг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб Давлат солиқ
хизмати органи томонидан 30 кун ичида тўловчига қайтарилади (агар
бюджетга бошқа солиқ турлари бўйича қарз мавжуд бўлмаса).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
юридик ва жисмоний шахслар томонидан
олиб кириладиган, акциз тўланадиган
товарларга
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг қарорига кўра рўйхатлар
ва ставкалар бўйича акциз солиғи
солинади.
Акциз тўланадиган товарлар бўйича
акциз солиғи божхона хизматлари томонидан сўмларда ундирилади ва ҳар 5
кунда республика бюджетига кирим қилинади.
Олиб кириладиган, акциз тўланадиган товарларга акциз солиғининг
ҳисоби ва унинг бюджетга келиб тушиши устидан назоратни Ўзбекистон
Республикаси Давлат божхона хизматининг ҳудудий бошқармалари амалга
оширади.
Республика худудига акциз тўланадиган товарларни олиб кирувчи,
мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек жисмоний
шахслар акциз солиғини тўловчилар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича
акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солиш объекти бўлиб божхона
юк декларациясининг 45-устунида кўрсатилган, товарнинг божхона
расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
курси бўйича сўмларда қайта ҳисобланган товарнинг божхона қиймати
ҳисобланади.
Акциз солиғи суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С х А/100,
бу ерда:
С - божхона қиймати;
А - акциз солиғи ставкаси.
Пиво, алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғини ҳисоблаб
чиқариш учун солиқ солинадиган оборот қуйидаги формула бўйича
белгиланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |