Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Акциз солиғини тўлаш ва 
ҳисоб-китобларни тақдим 
этиш тартиби, муддатлари 
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланган акциз солиғининг ҳисобварақ-
фактурада ёки божхона юк декларациясида кўрсатилган суммасига нисбатан 
амалга оширилади.
Тўловчилар 
томонидан 
сотишнинг 
ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб 
чиқарилган акциз солиғи суммаси бюджетга 
қуйидаги муддатларда тўланади: 
- жорий ойнинг 13-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг биринчи ўн 
кунлиги учун; 
- жорий ойнинг 23-кунидан кечиктирмай - жорий ойнинг иккинчи ўн 
кунлиги учун; 
- кейинги ойнинг 3-кунидан кечиктирмай - ҳисобот ойининг қолган 
кунлари учун. 
Товарга илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот юклаб 
жўнатилган кун сотиш куни бўлиб ҳисобланади. 
Ўн кунлик тўловлар бўйича акциз солиғининг келиб тушган суммаси 
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий 
ҳисобварақларида бир вақтда солиқни “Ҳисоблаб ёзиш” ва “Тўлаш” 
устунларида акс эттирилади. 
Акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат 
солиқ хизмати органларига тақдим этилади: 

корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан 
ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан ҳар 
ойда, белгиланган шаклда, унга солиқ солинмайдиган айланмалар суммалари 
расшифровкаси илова қилинган ҳолда; 

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак
ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича, ўн кунликларга тақсимлаган ҳолда, 
ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил 
якунлари бўйича эса белгиланган шаклда, йиллик молиявий ҳисоботни 
тақдим этиш муддатида.
Дам олиш (ишланмайдиган) ёки байрам кунига тўғри келадиган акциз 
солиғини тўлаш муддатлари, тегишинча, ҳисоб-китобни тақдим этиш 
муддатлари ҳам дам олиш ёки байрам кунидан кейинги биринчи иш кунига 
кўчирилади. 
Ҳисобот даври мобайнида ўн кунлик тўловлар билан киритилган акциз 
солиғи суммалари тегишли ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб 
чиқарилган солиқ суммасида ҳисобга олиниши керак. 


147 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling