Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Мол-мулк солиғи ставка-
лари, солиқдан имтиёз-
лар
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиққа 
тортиладиган базасини аниқлаш учун корхона баланс активида акс 
эттириладиган асосий воситаларнинг эскиришини чегирган ҳолда, 
бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги ҳисобварақлари бўйича суммалар қабул 
қилинади: 
1. Асосий воситаларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0100); 
2. Узоқ муддатга ижарага олинадиган асосий воситаларни ҳисобга олиш 
ҳисобварақлари (0300); 
3. Номоддий активларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0400); 
4. Тугалланмаган қурилишни (белгиланган муддатларда қурилиши 
тугалланмаган объект қисмида) ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0800);
5. 
Ўрнатишга мўлжалланган ускунани (меъёрий муддатларида 
ўрнатилмаган ускуна қисмида) ҳисобга олиш ҳисобварақлари (0700). 
Юридик шахслардан олинадиган мол-
мулк солиғининг ставкалари ҳар йили 
кейинги молия йил учун тасдиқланадиган 
асосий 
макроиқтисодий 
кўрсаткичлар 
прогнози ва давлат бюджети параметрлари 
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида 
белгиланади. 2008 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслардан олинадиган 
мол-мулк солиғи ставкаси 3,5 фоиз миқдорида белгиланган.
3.6.2-жадвал 
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи
СТАВКАЛАРИ
32
 
Т/р 
Тўловчилар 
Солиқ солинадиган 
базага нисбатан 
%ларда солиқ 
ставкаси 
1. 
Юридик шахслар
3,5 
2. 
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) 
экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги 
ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган 
экспортчи корхоналар учун (Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 1997 йил 12 октябрдаги ПФ-1871 сони 
фармони билан тасдиқланган хом-ашё товарлари 
рўйхатидагилар бундан истисно):
сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача 
белгиланган ставка 
30%га пасайтирилади
сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори 
белгиланган ставка 
50%га пасайтирилади
Изоҳ: Меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғи икки 
баравар миқдорда тўланади. 
 
32
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарори 


159 
Амалдаги тартибга кўра мол-мулк солиғи ставкасига ўзгартириш 
киритиш ҳуқуқи фақат Вазирлар Маҳкамасига берилган.
Экспорт маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва уни мустақил равишда 
сотадиган ёки ихтисослашган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари 
орқали сотадиган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, 
уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган 
корхоналар учун сотишнинг умумий хажмида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот 
(иш, хизматлар) нинг экспортдаги улушига боғлиқ ҳолда мол-мулк 
солиғининг табақалаштирилган ставкалари белгиланган.
Маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга берилган имтиёз савдо-
воситачи корхоналарга, шунингдек, эркин алмаштириладиган валютага хом-
ашё товарлари – пахта толаси, ип газлама, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, 
газ конденцати, рангли ва қора металларни экспорт қиладиган ишлаб 
чиқариш корхоналарига тадбиқ этилмайди.
Солиқ ставкаси мол-мулкнинг қайта баҳолаш натижасидаги қолдиқ 
нархига қўлланилади. Қайта баҳолаш мақсадида корхоналарнинг асосий 
воситалари деганда қуйидагилар тушунилади:
- ўзининг асосий воситалари; 
- ўрнатиладиган ускуналар; 
- тугалланмаган қурилиш объектлари; 
- узоқ муддатга ижарага олинадиган, шу жумладан узоқ муддатли 
лизинг бўйича олинган асосий воситалар. 
Асосий воситалар қиймати ҳар йили 1 февралга қадар асосий 
воситаларнинг 1 январ ҳолатига қараб қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш 
чоғида корхона мутахассис экспертларини жалб қилади.
Ер участкалари ва табиатдан фойдаланиш объектларининг қиймати 
қайта баҳоланмайди.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling