Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Белгиланган муддатларда 
тугалланмаган қурилиш 
объектлари ва меъёрий 
муддатларда ўрнатилмаган 
ускуна учун мол-мулк 
солиғини тўлаш тартиби
ҳисобварағи дебитланади, пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағи 
кредитланади.
Белгиланган муддатларда тугалланма-
ган қурилиш объекти учун мол-мулк 
солиғини тўловчилар бўлиб қурилишни 
амалга оширувчи юридик шахслар, яъни 
буюртмачилар ҳисобланади. 
Солиққа тортиш объекти бўлиб, 
белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектининг қиймати, 
яъни буюртмачи томонидан Ф-3 шаклида (бажарилган ишлар ва харажатлар 
ҳажми тўғрисида маълумотнома) расмийлаштирилган статистика ҳисобига 
объект бўйича киритилган ва тугалланмаган қурилиш ҳисобварағида 
ҳисобланадиган барча ишлар ва харажатлар хажми ҳисобланади. 
Қурилишнинг белгиланган муддати деб қурилишни ташкил қилиш 
лойиҳаси (ҚТҚЛ) таркибида 1.04.03-85-сон ҚМҚ “Корхоналар, бинолар ва 
иншоотларни қуриш муддати меъёрлари”га мувофиқ лойиҳалаш ташкилоти 
томонидан аниқланадиган объект қурилишининг меъёрий муддати 
ҳисобланади. 
Лойиҳалаш ташкилотлари лойиҳа-смета ҳужжатларида тайёрлаш 
муддатларини ажратган ҳолда қурилиш муддати меъёрини кўрсатишлари 
шарт. Лойиҳа-смета ҳужжатларида қурилиш муддати меъёри кўрсатилмаган 
тақдирда, буюртмачи лойиҳалаш ташкилотидан муайян объект бўйича 
қурилиш муддатининг меъёри тўғрисида хулоса олишга мажбур. 
Меъёрдаги муддатда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғини 
тўловчилар бўлиб капитал маблағлар ҳисобига қайта жиҳозланадиган 
объектларда монтаж қилиш талаб қилинадиган ва ўрнатишга белгиланган 
технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш ускуналари бўлган юридик 
шахслар ҳисобланади. 
Меъёрдаги муддатда ўрнатилмаган ускуналар учун солиқ солиш объекти 
бўлиб ўрнатишга белгиланган ускуналар қиймати ҳисобланади, улар 
қаторига монтаж қилишни талаб қиладиган, фақат қисмларини йиғиш ва 
пойдеворга ёки устунларга, полга, қаватлараро тўсиқларга ва бошқа бино ва 
иншоотларни кўтариб турувчи конструкцияларга ўрнатиладиган ускуналар 
ҳамда ускуналарни ҳисобга олиш ҳисобварағида ҳисобланадиган шундай 
ускуналарнинг эҳтиёт қисмлар тўплами (меъёрдаги муддатда ўрнатилмаган 
ускуналар қисмида) ҳисобланади. Ушбу ускуналар таркибига ўрнатиладиган 
ускуналар қаторида монтаж қилиш учун белгиланган назорат-ўлчов 
аппаратураси ёки бошқа асбоблар ҳам киради. 


164 
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишида тасдиқланган қурилиш 
муддати ва тайёрлаб қўйилган захиралар меъёрига мувофиқ ҳар бир объект 
бўйича технологик ёки бошқа ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш 
жадвали белгиланган бўлиши лозим. 
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ускуналарни 
етказиб бериш ва монтаж қилиш жадвалида қуйидаги муддатларда 
топшириш ҳисобга олинади: 

йирик технология ва энергетика ускуналари - уларни номма-ном 
рўйхатлари бўйича монтаж қилиш ва етказиб бериш жадвалларининг 
режадаги муддати ўтиб кетгандан кейин; 

технология ускуналари, технология линиялари, қурилмалар ва бошқа 
умумзавод ускуналари - ускуналарни монтажга топширишининг режадаги 
муддати ўтгандан кейин, лекин олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда; 

комплект импорт ускуналари - уларни монтажга топширишнинг 
режадаги муддати ўтиб кетгандан кейин, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган 
муддатга, агар техник шарт-шароитларига кўра ускунани қисмлар бўйича 
монтаж қилиш мумкин бўлмаса, уларни монтажга топшириш муддати 
ускуналар бутун комплектининг келиб тушиши пайтидан ҳисобланади; 

қисмларга ажратилган импорт ускуналари, шунингдек кабель 
маҳсулотлари, симлар ва трослар - уларни монтажга топширишнинг 
режадаги муддати ўтгандан кейин, лекин олти ойдан ортиқ бўлмаган 
муддатда. 
Ускуналарни монтаж қилиш ва ўрнатиш учун меъёрлар ва жадваллар 
бўлмаганида солиқ қуйидаги муддатларда тўланади: 
- ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар бўйича мамлакатимизда 
ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ускуналарнинг ўрнатилмаганлиги 
учун - сотиб олинганига бир йиллик муддат тўлганидан кейинги ойдан 
бошлаб; 
- ноишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар бўйича - сотиб 
олинганига олти ой тугагандан кейин; 
Ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилишнинг юқорида кўрсатилган 
муддатларини бузганлиги учун корхона ва ташкилотлар, Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, 
мол-мулк солиғини икки баравар кўпайтирилган ставка бўйича тўлайдилар. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling