Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Солиқ ҳисобини тақдим
этиш ва ҳисобланган со- лиқ суммасини бюджетга тўлаш муддатлари тушириш-созлаш харажатларини ўз ичига оладиган асбоб-ускуналарнинг бутун қийматига. Солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси амалга киритилишига қадар қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тақдим этилган солиқ имтиёзлари улар тақдим этилган муддат тугашига қадар сақланади. Юридик шахслар бюджетга жорий тўловлар суммасини ҳисобот йили мол- мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб мустақил равишда ҳисоблайдилар. Бюджетга жорий тўловларни тўлаш ҳар ойнинг 20-кунидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади. Биринчи чорак, ярим йил, 9 ой ва йил тугаганда тўловчилар мустақил равишда мол-мулк солиғини ўсиб борувчи якун билан, ҳисобот даврида мол- мулкнинг ўртача қолдиқ қийматидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқадилар ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан, йил якунлари бўйича йиллик молия ҳисоботларини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай объект жойлашган жойдаги давлат солиқ органларига белгиланган шаклда (7-илова) тақдим этадилар. Мол-мулк солиғининг ҳисобланган суммаси ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай тўланади. Акс ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан 0,05 фоиз миқдорида пеня (молиявий жарима) қўлланилади. Мол-мулкнинг қолдиқ қиймати ва имтиёз тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда корхона мол-мулки ўртача қолдиқ қийматининг ҳисоб- китоби ва солиқ ундирилмайдиган мол-мулк рўйхати мол-мулк солиғининг ҳисоб-китобига мажбурий иловалар ҳисобланади. Маҳсулот экспортини амалга оширадиган экспортчи корхоналар мол- мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этаётганларида экспорт қилинадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га доир маълумотномани тақдим этадилар. Ортиқча тўланган солиқ суммалари, агар солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджетга қарз мавжуд бўлмаса, тўловчининг ёзма аризасига кўра бўлғуси тўловлар ҳисобига қайд этилади ёки 30 кун ичида корхонага қайтарилади. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисобварағи бўйича юритилади. Мол-мулк солиғи ҳисобланганда бухгалтерияда давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағи дебитланади, бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитланади. Солиқ бюджетга ўтказилганда бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling