Тошкент Молия интситути банкларда буҳгалтерия ҳисоби


Download 0.71 Mb.
bet2/3
Sana17.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1025880
1   2   3
Bog'liq
БХА-55-2 Ш.Шеримбетов Банкларда буҳ.ҳисоботи

Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш қоидалари «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги 61-сонли йўриқномада батафсил ёритилган, жумладан, йўриқномада бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидалари, бухгалтерия аппаратининг структураси берилган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари кўрсатилган, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланишини йўлга кўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоботини тузиш ҳамда халқаро андозаларга асосланган бошқа банк операцияларини бажариш ҳажмлари ва тартиби белгилаб қўйилган.

Шунингдек, йўриқномада бухгалтерия ҳисоби вазифалари кўрсатиб берилган бўлиб, бу вазифалар қуйидагилар дир:


1. Ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш;
2. Ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш;
3. Бажарилган операциялар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисо-ботида ўз вақтида ҳамда аниқ акс эттирилишини таъминлаш;
4. Банкдан чиқадиган ҳужжатларни тегишлича расмийлаш-тириш ва бунинг натижасида бу ҳужжат борган жойда улардан фойдаланишни енгиллаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ана шу ҳужжатлар билан операциялар бажарилаётганда ҳамда улар томонидан хизмат кўрсатилаётган мижозлар ҳисобварақларининг ҳисоби юритилаёттанда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;
5. Банкда турган пул маблағлари, моддий бойликлар, шунингдек, қатъий ҳисоби юритиладиган бланкаларнинг кам чиқиши ёки ортиқча сарфлаб юборилишининг олдини олиш;
6. Операциялар бажарилаётганда банк мансабдор шахслари қонунга зид хатти- ҳаракатлар қилган, бойликлар ва ҳужжатлар йўқотиб қўйилган ҳолларда улар жавобгарлигини ҳужжатлар билан асослаш;
7. Операциялар бажарилиши, расмийлаштирилишининг қо-нунийлиги ва тўғрилиги тўғрисида кейинчалик текшириш ва маълумотлар олиш имкониятини яратиш;
8. Банкда иш куни тартибига қатъий риоя қилиш;
9. Замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг фой-даланиш асосида банк операцияларини бажариш учун меҳнат ва маблағ сарфини камайтириш, улар ҳисобини юритиш, ҳисоботлар тузиш ва ҳакозо.
Умуман, йўриқномада баён этилган бухгалтерия иши ва бухгалтерия ҳисоби юритишни ташкил этишнинг тартиби янги компьютер техникаси қўлланиладиган шароит асосида белгиланган. Иўриқномада ва унинг иловаларида берилган операцияларни бажариш, расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги кўрсатмалар Узбекистон Республикасидаги барча банклар учун мажбурийдир.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling