Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари банк раҳбарлари, унинг ходимлари, айни чоғда банк мижозлари учун ҳам қизиқарлидир. Чунки банк раҳбарлари ва барча ходимлари банкнинг кунлик активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, даромадлари ва харажатларининг структураси билан қизиқсалар, банк мижозлари эса банк ликвидлиги ва унинг барқарорлик даражасини билишни истайдилар. Банк молиявий аҳволи ёмонлашувини сезган мижозлар бошқа барқарор банкка ўз маблағларини ўтказиб унинг хизматидан фойдаланишни афзал кўрадилар. Демак, банк бухгалтерия ҳисоби маълумотлари банк ҳақидаги аниқ маълумотларни олиш нуқтаи назаридан Марказий банк, Солиқ назорати қўмитаси, барча тижорат банклари ва мижозлар учун жуда зарурдир. Бу маълумотлар асосида банкнинг ликвидлиги, йўл қўяётган хатари, резервлари, кредит портфели ҳолатини белгилаш имконияти яратилади.
Банк эгалари учун, шу билан бирга, унинг ҳиссадорлари учун бу маълумотлар банк маблағларининг қандай жалб қилинаётганлиги, улардан қай усулда фойдаланилаётганлиги, банк актив операцияларидан қандай молиявий натижалар кутилаётганлигини билиш учун жуда муҳимдир.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ.
Do'stlaringiz bilan baham: |