Тошкент Молия интситути банкларда буҳгалтерия ҳисоби


Download 0.71 Mb.
bet1/3
Sana17.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1025880
  1   2   3
Bog'liq
БХА-55-2 Ш.Шеримбетов Банкларда буҳ.ҳисоботи


Тошкент Молия интситути
БАНКЛАРДА БУҲГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Банкларда буҳгалтерия ҳисобинининг мазмуни ва уни ташкил этишнинг аҳамияти
БХА-55-2 Ш.Шеримбетов

Банк бу -


Пул муомаласини бошқарувчи ташкилот бўлиб, у тўловлар ва ҳисоб- китобларни ташкил этиш, ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини юритиш, уларнинг пул маблағларини сақлаш, кредитлаш билан боғлиқ бўлган хизматларни амалга оширади. Банк фаолиятида пул маблағларининг ҳаракати ва уларнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни йиғишда бухгалтерия ҳисоби катта роль ўйнайди. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланган ҳолда банкнинг актив ва пассив операциялари режалаштирилади. Молиявий ҳисоботларнинг натижаси банкнинг молиявий ҳолатини кўрсатади ва банк раҳбарларига банк ишини ривожлантиришда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга шароит яратади. Шу қабул қилинган сиёсат асосида тадбирларни амалга ошириш механизми яратилади, бу фаолият банк ходимларининг кунлик иш жараёнларида ҳамда операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда ўз ифодасини топади.

Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асослари халқ хўжалиги турли тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби асослари билан деярли ўхшаш. Улар 1996 йил августидаги Олий Мажлис сессиясида қабул қилинган Узбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда ўз ифодасини топган.


Ушбу қонундан келиб чиққан ҳолда, банкларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг методологик асослари қуйидагилар ҳисобланади:
б) хўжалик операцияларини, банк мулкини пулдаги ифодасини белгилаш;
а) хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумотларни дастлабки ҳужжатларда акс эттириш;
в) барча операцияларни икки ёқлама ёзув асосида гурухдаштириш, бунда ёзувларни ҳисобварақлар режасидаги ҳисобрақамлар асосида олиб бориш;
г) ҳисоб-китоб ва бошқа операциялар якунида маълум санага банк хўжалик фаолиятига тавсиф бериш, яъни банк балансини тузиш.

Банкларда бухгалтерия ишини ташкил этиш асослари корхоналар бухгалтерия ҳисобига ўхшаш бўлса-да, баъзи бир ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд. Шу сабабли банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда қуйидаги ҳужжатлар асос қилиб олинади:


Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни;
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги 61-сонли йўриқнома;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатлари

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling