Томорқа ва ер эгалари учун куён боқиш бўйича ўҚув-услубий қЎлланма
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
-1-ҚУЁН Услубий Қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНСТИТУТИ ТОМОРҚА ВА ЕР ЭГАЛАРИ УЧУН КУЁН БОҚИШ БЎЙИЧА
2 3 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЧОРВАЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТОМОРҚА ВА ЕР ЭГАЛАРИ УЧУН КУЁН БОҚИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА 4 Мазкур тавсияномада кўп тармоқли фермер хўжаликларида, аҳоли хонадонларида қуёнларни боқиш ҳамда асрашга доир тавсиялар келтирилган. Қўлланма қуён боқишни истовчи ҳар бир ўқувчига тажрибасини бойитувчи, қизиқарли усуллар билан ажралиб турувчи бахсларни ўзида мужассам этган. Мазкур қўлланма хонадон эгалари, чорвачилик бўйича таълим олаётган коллеж ва олий ўқув юртлари талабаларини қуёнчилик сир- асрорларидан воқиф қилиб, ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Муаллифлар: Р.И.Рўзиев, К.И.Хидиров, Б.Элмуродов, А.Холматов, А.А.Комилов, Ш.Маматиминов, Н.Набиева Тақризчилар: профессор И.М.Мақсудов,қ.х.ф.н.И.Я.Эшматов Ушбу қўлланма Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтининг 2019 йил “21“ майдаги илмий кенгашининг 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган ва чоп этишга тавсия этилган. 5 КИРИШ Ўзбекистонда чорвачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда алоҳида ўринга эга. Ушбу тармоқнинг қишлоқ хўжалигидаги ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 46,3 фоизни ташкил қилади. Қуёнчилик чорвачиликнинг бир тармоғи сифатида асосан аҳоли хонадонларида кўпайтирилиб, бу соҳа билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари сони жуда озчиликни ташкил қилади. Чорвачилик қишлоқ аҳолиси учун озиқ-овқат ва даромад олишнинг муҳим манбаига айланиб бормоқда. Озиқ-овқатга талаб ортиб бораётган ушбу кунларда мазкур соҳа самарадорлигини ва рақобатдошлигини янада ошириш вазифаси муҳим аҳамият касб этади. Қуён кўп бола бериши ва тез етилувчанлиги билан бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан ажралиб туради. Қуён гўшти соғлиқ учун фойдали бўлиб, бошқа гўштлардан таъми ва парҳез хусусиятлари билан тубдан фарқ қилади. Қуён гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддасининг камлигини ҳисобига аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт пуфак, жигар хасталигига чалинган беморларга истеъмол қилиш тавсия этилади. Қуён гўшти, айниқса, тўлақийматли оқсил моддасига эҳтиёжи бўлган мактабгача ёшдаги болалар, ўсмирлар, эмизикли аёллар, кексалар учун фойдалидир. Қуён гўшти таркибидаги ёғ биофаол модда жароҳатларни даволайди, юмшатувчи, қичима ва аллергияга қарши восита сифатида қўлланилади. Ундан пардоз ва даволовчи дори-дармонлар тайёрланади. Гўшт йўналишида қуён болалари 60-70 кунликда, гўшт мўйна йўналишида эса 3-5 ойлигида сўйилади. Ҳар бир она қуёндан йил давомида 5-6 марта бола олиш мумкин. Бу эса 70-80 кг гўшт ва 25-30 дона сифатли мўйна демакдир. Гўшт, мўйнадан ташқари момиқ олинади. Қуён момиғи ингичкалиги, пишиқлиги, иссиқликни ўтказиш бўйича майин жунли қўйларнинг жунидан қолишмайди. 1кг қуён момиғидан 25 та бош кийимини тайёрлаш мумкин. 6 Фермер хўжаликларида қуёнчиликни ташкил этиш ва парваришлаш технологиясини жорий этишдан мақсад аҳолини пархез гўштга бўлган талабини қондиришдан иборат. Бу долзарб вазифани бажаришда қуйидагиларга эътибор берилади. • қуёнларни тўлақийматли рационлар асосида боқиш; • қуёнларни катакларда сақлаш усуллари; • қуёнлардан юқори сифатли гўшт, тивит хамда мўйна маҳсулотлариниолиш. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling