Томорқа ва ер эгалари учун куён боқиш бўйича ўҚув-услубий қЎлланма
Қуёнларни катакларда сақлаш усуллари
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
-1-ҚУЁН Услубий Қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катакларни турлари
- 3-расм. Иккита катта қуёнга мўлжалланган катак
Қуёнларни катакларда сақлаш усуллари
Коллеж ва мактабларда қуён катакларини ясаш учун реал имкониятлар мавжуд. Ҳар ўқув йилида мактабда эскирган жиҳозлар (парта, стол, стул ва шкафлар, шунингдек қурилиш материалларининг чиқиндилари) балансдан чиқарилади. Ана шу материаллардан меҳнат дарслари ва ижтимоий-фойдали меҳнат машғулотларида қуён катаклари тайёрланиши мумкин. 18 Катакларни турлари Катакнинг бўйи 2 м полидан томигача бўлган баландлиги 50 см, эни 55 см бўлиб, ҳар иккала қуён учун озуқа солинадиган қисми катакнинг ўртасига жойлаштирилган охур бўлиши керак. Сув солинадиган идишлар ҳар бир қуёнга алоҳида бўлади. 3-расм. Иккита катта қуёнга мўлжалланган катак Хўжаликда стандарт охур (ясли) бўлмаса, уни қуёнбоқарнинг ўзи металл симдан тешиклари 30×30 мм ли қилиб ясаб олиши мумкин. Катакнинг қуён яшайдиган ички томони ҳам тўр билан қоплангани мақсадга мувофиқдир. Тўр бўлмаса, унинг ҳам тешикларини 16×18 ёки 16×48 мм дан қилиб, йўғонлиги 1,6-2 мм ли сим тўр билан қоплаш мумкин. Агар ана шу чора-тадбир кўрилмаса, қуён катакни тез кунда кемириб ташлайди. Қуён катакларининг поли икки қават бўлиб, усти олинадиган қилиб ясалгани маъқул.Юқоридаги пол оралиғи 1-1,5 см қилиб тахтачалардан ясалади. Остки поли эса олдинга қараб 5° қия қилинади, сабаби қуённинг сийдиги шу ерга тўпланади. Катакнинг томи эса орқага 15° қия қилинади. Олд томонига эса пешайвон сифатида 20-30 см чиқарилади. Бу мослама катакка ёмғир, қор ва қуёш нури тушишидан ҳимоя қилади. Катакнинг ўзи эса ердан 70-80 см кўтарилиб туриши ва қуёш нурининг тик тушишидан ҳимойланган бўлиши керак. Олти ўринли катакларнинг ўлчамлари: баландлиги 185 см, бўйи 300 см,, эни 110 см бўлади. Ҳар бир қуён учун хашак солинадиган охур алоҳида- алоҳида қилиб катак ташқарисига жойлаштирилиб, қопқоқ билан беркитилади. 19 Ёш қуёнчалар онасидан ажратилганидан кейин жинсига қараб эркак ва урғочи гуруҳларга ажратилиб, алоҳида сақланиши керак. Бунинг учун уларга алоҳида катак талаб қилинади. Бундай катакнинг бўйи 200 см, эни 100 см, баландлиги 50 см бўлиши мумкин. Агар бўйи 400 см қилинса, ўртасидаги ясли билан ажратилиб эркак ва урғочи қуёнлар боқилиши мумкин. Ёш қуёнчаларни гуруҳ ҳолида боқиш учун янада оддийроқ бўлган катакдан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу катакнинг узунлиги 200 см, эни 100 см, баландлиги 50 см бўлиб, ердан 80-100 см баландликда бўлиши керак. Бу тузилишдаги катакда 15 дона кичик ёки 10 дона катта қуёнларни сақлаш ва боқиш мумкин. Ёш қуёнларни боқишга мўлжалланган катаклар Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Пастдарғом” зотдор қуёнлари хусусий фермасида катаклар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бундай катакни ҳовлида, очиқ ҳавода жойлаштириш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling