Томорқа ва ер эгалари учун куён боқиш бўйича ўҚув-услубий қЎлланма


-расм. Қуён катакларининг турлари ва уларнинг жиҳозлари


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/21
Sana20.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1712526
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
-1-ҚУЁН Услубий Қўлланма

4-расм. Қуён катакларининг турлари ва уларнинг жиҳозлари 


21 
Қуён катакларининг турлари ва уларнинг таснифи 
№ 
Катакнинг номи 
Таркибига кирадиган жиҳозлар 

ЗАФАР.Х-1 
Металлдан, сувдон, охур ва тагдони билан 

ИБОДУЛЛА.Б-1 
Электр, чўпон, барабанли 

ШУХРАТ.Б-2 
Пластик трубалардан, сувдониохурли

АБЗОЙИТ.П-1 
Махсус ёғоч ғилдиракли кўчма 
Бу катакларнинг оғирлиги 5-30 кг ни ташкил этиб, уларда 4-20 донагача 
қуён боқиш мумкин. Очиқ яйловларда электр-барабанли чўпонларни 
катакларини ишлатиш мумкин. 
Тадқиқотчилар А.Қ.Турдиев, И.Х. Ибрагимов, З.Т.Хайитов,
Ш.Ж.Юсупов, Р.Р.Хасановлар томонидан “Ўзбекистон шароитида қуёнчиликни 
такомиллаштириш асосида тоза экологик маҳсулот етиштириш” бўйича илмий-
тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Қуёнхона учун кўпгина инвентарлар ҳам керак бўлади. Улар қуйидагилар: 
сувдон, охур, илдизмеваларни қирқадиган КД-100, озуқани буғлайдиган К-31 
каби асбоблар, пичоқлар, йиғилган ахлатни олиш учун куракча, аравача, замбил 
ва бошқалар. 
Баъзан қуённи бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ёки вақтинча сақлаб 
туриш керак бўлиб қолади. Бунинг учун устахонада бўйи 45 см, эни 20 см, 
баландлиги 25 см ли устки қопқоғи суриладиган, қўлда кўтаришга 
мўлжалланган яшикча жуда қўл келади. Бу яшикчани қуёнбоқарлар устахонада 
ясай олишлари мумкин. 
Катакларни қуришда шу нарсага эътибор бериш керакки, катак деворида 
тешиклар бўлмасин, чунки, қуёнлар елвизакка жуда сезгир, улар шамоллаб 
қолиши мумкин. 

 
 


22 
Қуёнлардан олинадиган маҳсулотлар 
Гўшти. Қуён боқишни деҳқон ва 
фермер хўжаликларида, мактаб ва 
мактабгача 
тарбия 
муассасаларида 
илмий асосда ва тўғри ташкил қилинса, 
ҳар бир она қуён йил давомида 4-5 
марта болалаши мумкин. Бу эса 60-70 
кг гўшт ва 20-25 дона сифатли тери 
демакдир. Қуёнларнинг тирик вазнига 
нисбатан 70 % ни, қорамолларда эса 
42-50 % ни гўшт ташкил этади. 
Кўриниб турибдики, қуёнларда гўшт 
чиқими, қорамолга нисбатан юқори. 
Қуёнлардан олинадиганмаҳсулотлар
Ғарбий Европа мамлакатларида қуён гўштининг бозор баҳоси, бройлер 
жўжа гўштига нисбатан 2-2,5 марта юқоридир. Мамлакатимизда кейинги 
йилларда қуёнлар чорвачилик фермер хўжаликларида, аҳоли хонадонларида 
етиштирилмоқда. Шундай қилиб, қуёнчилик чорвачиликнинг бошқа соҳаларига 
нисбатан ғоятюқори рентабелли тармоқ ҳисобланади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling