Томорқа ва ер эгалари учун куён боқиш бўйича ўҚув-услубий қЎлланма


Қ у р и т и л г а н қ у ё н г ў н г и д а


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/21
Sana20.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1712526
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
-1-ҚУЁН Услубий Қўлланма

Қ у р и т и л г а н қ у ё н г ў н г и д а
Юмшоқ гўнгда 
7,9 
5,0 
1,4 
1,5 
Қаттиқ гўнгда 
3,9 
2,4 
0,9 
0,6 
Б о ш қ а ҳ а й в о н л а р н и н г г ў н г и д а
Қорамол гўнгида 
25,5 
0,6 
0,23 
0,17 
Чўчқа гўнгида 
24,3 
0,7 
0,39 
Товуқ гўнгида 
27,2 
0,9 
0,42 
0,44 
Қ у р и т и л г а н г ў н г л а р д а
Қорамол гўнгида 
2,4 
0,9 
0,9 
0,66 
Чўчқа гўнгида 
2,9 
1,6 
1,6 
Товуқ гўнгида 
3,4 
1,5 
1,5 
1,60 
Қуён озуқалари 
Қуёнлар товуқларга нисбатан дағал озуқа таркибидаги клетчаткани 
яхши ҳазм қила олади. Пичан таркибидаги клетчаткани 19-20 %, яшил 
ўсимликлар барги, карам, илдиз мевалиларни 40-60 %, донли экинларнинг
пўстлоқларини жумладан, бошоқли донлар, мойли экинлар шроти ва


24 
кунжарасини 20-40 %, углеводлар гуруҳига кирувчи азотсиз экстрактив
моддаларни (АЭМ) 75-85 %, топинамбур, картошка, лавлаги ҳамда кўк яшил 
ўтларни 85-90 % ҳазм қилади. Озуқа таркибидаги оқсилни озуқа турига қараб, 
пичанни 50-75 %, яшил озуқалардан 60-85 %, илдизмеваларни 80-85 %, 
бошоқли донлар уруғини 70-80 %, кепак ва мойли экинлар кунжараларини 75-
85 % ҳазм қилади. 
Қуёнларни озиқлантириш нормалари, тирик оғирлигига, ёшига ва 
физиологик холатига қараб, озуқа бирлиги граммда, алмашинувчи энергия 
МЖда белгиланади. Ҳазмланувчи оқсил 100 г озуқа бирлигида, ремонтдаги 
ўстиришда қолдирилган 4 ойликдан катта қуёнлар учун 12-16 г, бўғоз ва 
эмизикли қуёнлар, 15-18 ўсувчи ёш қуёнлар, 4 ойлик ёшига қадар 16-17 грамм 
бўлиши талаб қилинади. Қуёнларни минерал моддаларга бўлган талаби анча 
юқори айниқса эмизикли она қуёнлар ва ёш ўсувчи қуёнларда 1 % кальций ва 
0,6-0,7 % фосфор қуруқ моддага нисбатан талаб этилади. Бериладиган озуқалар 
таркибида кальций ва фосфор макроэлементларини камлиги инобатга олиниб, 
суяк уни, гўшт суяк уни, дикальций фосфат, трикальций фосфат ҳамда 
бентонитли гилмоя минерал қўшимчалари озуқанинг қуруқ моддасига 
нисбатан 2-2,5 % қўшиб берилади. Бундан ташқари қуёнларни натрий 
элементга бўлган талабини ёш қуёнларга 0,5 г, ёши катта қуёнларга 1-1,5 г, 
бўғоз қуёнларга 2 г, эмизикли қуёнларга эса 2,5 г ош тузи рационига қўшиб 
берилади. 
Макроэлементлардан ташқари темир, мис, рух, марганец каби 
микроэлементлар, шу элемнтларни тузлар сифатида, ёки премикс холатида 
озуқа рационига қўшиб берилади. 
Қиш даврида асосий витаминлардан ёғда эрийдиган витаминлар А, Д, Е 
катта ёшдаги оғирлиги 5 кг бўлган қуёнлар учун кунлик нормаси 500 МЕ 
витамин Д ва 10 мг витамин Е, каротин витамин А 1,4 мг дан 3 мг гача. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling