Тошкент педиатрия тиббиёт институти Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси Касбий таълим 6 курс талабари учун


II бўлим. Фуқароларнинг соғлиғини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазалаш


Download 53.25 Kb.
bet4/10
Sana26.10.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1725376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Амалий машғулот Тиббиёт хуқуқи предмети

II бўлим. Фуқароларнинг соғлиғини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазалаш:
  • 13-модда. Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
  • Ўзбекистон Республикасида фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида даҳлсиз ҳуқуққа эгадирлар.
  • Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди.
  • Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу қоидани бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
    • 18-модда. Оила соғлиғини сақлаш
    • Ҳар бир фуқаро давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида оилага тааллуқли масалалар, ўзида ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар бор-йўқлиги юзасидан, никоҳ ва оила муносабатларининг тиббий-руҳий жиҳатлари юзасидан бепул маслаҳатлар олиш, шунингдек, тиббий-ирсий ҳамда бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш ва текширувдан ўтиш ҳуқуқига эга.
    • Ҳар бир оила ўзига оилавий шифокор танлаш ҳуқуқига эга. Болали оилалар фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
    • Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек, шифоқорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
    • 24-модда. Беморнинг ҳуқуқлари
    • Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    • - тиббий ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари;
    • - шифокорни ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш;
    • - санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
    • - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб қўйган тартибда ўз илтимосига кўра бошқа мутахассисларнинг консилиум қилиши ва улардан маслаҳатлар олиш;
    • - тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташҳис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
    • давоми
    • - тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;
    • - ўз ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига доир маълумотларни унинг манфаатини кўзлаган ҳолда берса бўладиган шахсларни танлаш;
    • - ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш;
    • - тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлиғига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши;
    • - ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун ҳузурига адвокат ёки бошқа қонуний вакил қўйилиши.
    • Ҳуқуқлари бузилган тақдирда бемор ёки унинг қонуний вакили бевосита даволаш профилактика муассасасининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахсига, юқори бошқарув органига ёки судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling