Тошкент педиатрия тиббиёт институти Суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси Касбий таълим 6 курс талабари учун


-модда. Хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш ҳуқуқи


Download 53.25 Kb.
bet8/10
Sana26.10.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1725376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Амалий машғулот Тиббиёт хуқуқи предмети

42-модда. Хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш ҳуқуқи
  • Олий ёки ўрта махсус тиббий маълумот тўғрисида диплом ва танланган фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия олган шахслар хусусий тиббиёт амалиёти, шу жумладан, табиблик (халқ табобати) билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
  • Тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини профессионал тиббиёт уюшмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, рухсатнома (лицензия) берган орган назорат қилиб боради.
  • Хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланишга рухсатнома берган органнинг ёки суднинг қарори билан тўхтатилиши мумкин.
    • VI бўлим. Якунловчи қоидалар:
    • 44-модда. Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди.
    • Шифокор дипломини олаётган шахслар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
    • 1. “Шифокор деган юксак унвонни олиб, тиббиёт фаолиятига киришар эканман:
    • 2. ўзимнинг бор билимим ва маҳоратимни беморни даволашга ҳамда инсон соғлиғини сақлашга бағишлашга;
    • 3. ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир беморга куч-ғайратим ва вақтимни аямай тиббий ёрдам кўрсатишга;
    • 4. беморнинг соғлиғини шахсий манфаатларимдан юқори қўйишга, камтар ва ҳалол бўлишга, ўз билимим ва маҳоратимни доимо ошириб боришга;
    • давоми
    • 5. шифокор сирини сақлашга;
    • 6. кишиларга ҳамиша меҳр-мурувват ва шифо топишларига ишонч ҳадя этишга;
    • 7. Буқрот, Абу Али ибн Сино сингари улуғ табибларнинг шонли анъаналарини давом эттиришга тантанали қасамёд қиламан.
    • 8. Ушбу қасамёдга умримнинг охиригача содиқ қолишга қасамёд қиламан”.
    • 9. Шифокорлар қасамёдни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
    • 45-модда. Шифокор сири
    • Фуқароларнинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташҳис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.
    • Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
    • Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
    • аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
    • давоми
    • юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
    • тергов ёки текширув ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;
    • ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
    • фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.
    • Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар қонунда белгиланган тартибда берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баббаравар жавобгар бўладилар.
    • 46-модда. Фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш
    • Фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган ҳолларда айбдорлар жабрланганлар кўрган зарар ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажм ва тартибда қоплашлари шарт.
    • Ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишга сарфланган маблағлар уларнинг соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.
    • Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз касб-кор вазифаларини малакали бажармаганликлари оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етган ҳолларда етказилган зарар ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
    • Зарарнинг ўрнини қоплаш тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қонунга мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан озод этмайди.

    Download 53.25 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling