Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


сифи ҳамда болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликларини


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

сифи ҳамда болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликларини 
даволашнинг дифференциаллашган схемалари» деб номланган иккинчи 
бобида тадқиқот материали, текширув усуллари ва дифференциаллашган 
даволаш усуллари ёритилган.
СПНЙК учраш даражасини аниқлаш мақсадида 5592 нафар болалардаги 
бронх-ўпка касаллликларида касаллик тарихи таҳлил қилинди. 10,4% болаларда 
сурункали пастки нафас йўллари касалликлари аниқланди. 7 ёшдан 15 ёшгача 
бўлган 282 нафар болада проспектив текширув ўтказилган, улардан 218 
нафарида сурункали пастки нафас йўллари касалликлари, жумладан, 
сурункали бронхит (СБ) – 29,6% (172 нафар) ва бронхоэктатик касаллик 
(БЭК) – 7,9% (46 нафар) учради. Таққослов гуруҳи сифатида ўткир бронхит 
(ЎБ) билан оғриган 40 нафар бола текширилди, назорат гуруҳини шу ёшдаги 
24 нафар амалий соғлом болалар ташкил этди.
Ташхис Халқаро касалликлар таснифи – 10 (ХКТ-10) ва XVIII Миллий 
Конгресснинг (2009) нафас олиш аъзолари касалликларига бағишланган махсус 
кенгашида қабул қилинган болаларда бронх-ўпка касалликлари асосий клиник 
шакллари таснифига асосан қўйилди. Беморларда умумклиник, функционал, 
биокимёвий, иммунологик ва психологик текширув усуллари ўтказилди. 
Биокимёвий текширув усуллари қон зардобида липидларнинг 
пероксидацияси маҳсулотлари – диен конъюгатлари (ДК); малон диалдегиди 
(МДА) «BECKMAN DU 650» (АҚШ); қон зардобида супероксидисмутаза 
(СОД); каталаза (К) – бўйича «EOS Bravo Forte» (Италия) анализаторида 
аниқланди.
Иммунологик текширувлар иммун ҳолат кўрсаткичлари: CD3
+
–, CD4
+
–, 
CD8
+
–, CD16
+
–, CD20

– лимфоцитлари, A, M, G синфи иммуноглобулинлари 
концентрацияси, нейтрофилларнинг фагоцитар фаоллиги (НФФ) ЎзР ФА 
Иммунология институтида ўрганилди. Қон зардобидаги IL–1β, IL–4, IL–6 ва 
IL–8 цитокинлар концентрацияси ЎзР ССВ РИПИАТМ биокимё лаборато-
риясида «Multiskan FC» (Финляндия) фирмасининг яримавтомат ИФ анализа-
торида иммунфермент таҳлил усулида аниқланди.
Вегетатив нерв тизими (ВНТ)ни ўрганиш учун дастлабки вегетатив тонус 
(ДВТ) ва вегетатив реактивлик (ВР)ни ҳисоблаш билан кардиоинтервалографик 
(КИГ) усулдан фойдаланилди. КИГ мослашув – компенсатор реакцияларни 
баҳолашнинг носпецифик усули ҳисобланади. Беморларни текширишда 


14 
тадқиқот давомида А.М.Вейн ва ҳаммуаллифлари (1998) томонидан таклиф 
этилган қоидаларга амал қилинди. Руҳий ҳолат ўрганилганда суҳбат, кузатиш, 
ота-она муносабатлари тест саволномаси (Варга А.Я., Столина В.В., 1985), 
МДУ психологик факультетининг модификацияланган «Уй–дарахт–одам», 
«Оиланинг кинетик расми», «Мавжуд бўлмаган ҳайвон (МБҲ)» расмли тест 
усулларидан фойдаланилди (1989).
Дифференциаллашган даволаш схемасини танлашда СПНЙКлари билан 
хасталанган беморлар уч гуруҳга бўлинди: 
I гуруҳ (назорат гуруҳи)ни базис терапия (БТ) – парҳез, кун тартиби, 
кўрсатмалар бўйича антибиотиклар, муколитик ва балғам кўчирувчи дори 
воситалари, тизимли энзимотерапия, антиоксидантлар (аевит, балиқ мойи), 
кўкрак қафаси массажи, даволаш жисмоний тарбия, физиотерапия олган 
сурункали пастки нафас йўллари касалликлари билан оғриган 72 нафар 
бемор (57 нафар – СБ билан ва 15 нафар – БЭК билан) ташкил қилди.
II гуруҳни СБ билан хасталанган 43 нафар ва БЭК билан оғриган 16 
нафар бемор ташкил этди. Дастлабки вегетатив тонус (ДВТ) билан 
гиперсимпатикотоник (ГСТ) вегетатив реактивликка эга болаларга БТ 
фонида кунига 2 мг/кг дозада Тиотриазолиннинг 1% ва 2,5% эритмаси 
(NaCLнинг 0,9% ли эритмасида вена ичига томчилаб 5–10 кун, сўнгра бир ой 
давомида переорал кунига 2 маҳал 10 мг/кг дозада); 3 ой давомида кунига 1 
таблеткадан 2 маҳал болалар тенотени; 3 ҳафта давомида кунига 1 таблет-
кадан 1–2 маҳал нейромультивит берилди. Психологик кўрикдан сўнг 
кўрсатма бўйича даволашнинг психокоррекцион усуллари қўшилди.
III гуруҳни СБ билан хасталанган 41 нафар ва асимпатикотоник (АСТ) 
ВРга эга гиперсимпатикотоник ДВТли БЭК билан хасталанган 15 нафар 
бемор ташкил этди. Мазкур гуруҳ беморларига БТ фонида бронхомунал П 
(30 кун давомида оч қоринга эрталаб 1 капсуладан 1 маҳал, сўнгра 20 кунлик 
танаффусдан кейин худди шу дозада икки марта ўн кунлик даволаш курси), 
нейромультивит ва болалар тенотени берилди. Кўрсатмалар бўйича психо-
коррекцион даволаш усуллари киритилди. Беморларни кузатиш шифохона ва 
маслаҳат диспансер кабинети шароитида (3, 6 ва 12 ойдан сўнг) амалга 
оширилди. Уч йил давомида СПНЙКга чалинган 191 нафар беморнинг 
катамнестик кузатувлари ўтказилди.
Олинган натижаларнинг статистик ишлови Microsoft Office Excel – 2010 
пакетида ишланган дастур томонидан амалга оширилди. Ўртача арифметик 
қиймат (М), уларнинг стандарт хатоси (m) ва Фишер-Стюдент мезони бўйича 
ишончли фарқларни ҳисоблаш билан вариацион статистика усулларидан 
фойдаланилди. Корреляцион таҳлил Спирмен (Rs) ва Пирсон (r) усуллари 
ёрдамида бажарилди.
Диссертациянинг «Болалардаги сурункали пастки нафас йўллари 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling