Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


касалликларининг клиник-диагностик қирралари»


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

касалликларининг клиник-диагностик қирралари» деб номланган 
учинчи бобида шахсий кузатув натижалари таҳлил қилинган. Кузатилган 
болаларда хавф омилларининг проспектив таҳлилига кўра СБ билан 


15 
хасталанган болаларнинг оналари – 60,4% ва БЭК билан хасталанган 
болаларнинг оналари 67,4% ҳолатда ҳомиладорлик вақтида ўткир респиратор 
касаллик (ЎРК), бронхит (34,3% ва 43,4%), пневмония (14,5% ва 28,3%), 
юрак қон-томир касалликлари (16,8% ва 23,9%), сурункали инфекция ўчоғи 
(69,7% ва 93,5%) билан оғригани, боланинг оила ва мактабда норационал 
овқатланиши (65,1% ва 73,9%), оилада пассив чекиш (51,7 ва 63,0%) 
аниқланди. Фон ҳолати таҳлил қилинганда энг кўп СБ билан касалланган 
болаларда – 94,7% ва БЭК билан – 97,8% болаларда I–II даражали камқонлик, 
рахитнинг қолдиқ белгилари (54,0% ва 63,0%), оқсил-энергия етишмов-
чилиги (30,2% ва 39,1%) қайд этилди (RR>1,0; p<0,001).
СПНЙКлари билан хасталанган беморлардаги ҳамроҳ касалликлар 
таҳлил қилинганда СБ ва БЭК билан хасталанган 100% болаларда ҚБТ 
аъзолари касалликлари, меъда-ичак касалликлари (35,4% ва 54,3%), юрак 
қон-томир касалликлари (47,0% ва 69,0%) аниқланди. Ўтказилган касал-
ликлардан: ЎРИ СБ билан касалланган болаларда – 77,3% ва БЭК билан 
хасталанган болаларда – 91,3%, бронхит – 53,4% ва 58,7%да, пневмония – 
69,1% ва 89,1% ҳолатда аниқланди (RR>1,0; p<0,001). Кейинчалик мазкур 
болалар тез-тез касаллана бошладилар, уларда балғам ажралиши билан турли 
характердаги чўзилувчан йўтал (3 ҳафтадан ортиқ) қайд этилди. СБ билан 
касалланган болалар – 28,5% ва БЭК билан хасталанган болаларнинг умумий 
аҳволи – 45,7% ҳолатда оғир, 65,9% ва 54,3% ҳолатда – ўрта оғир деб 
баҳоланди. СПНЙКлари билан хасталанган беморларнинг асосий 
шикоятлари йўтал – 100%, нафас қисиши – 28,4%, тана ҳароратининг 
кўтарилиши – 41,7%, иштаҳанинг пасайиши – 92,2%, лоҳаслик – 85,8%, тери 
қопламининг оқариши – 92,7% ҳолатда қайд этилди.
Касалликнинг асосий клиник белгиларидан балғам ажралиши билан нам 
йўтал СБ билан касалланган болаларнинг 79,1% ва БЭК билан хасталанган 
болаларнинг 91,3%ида кузатилди. ЎБ билан касалланган болаларда йўтал, 
асосан, қуруқ бўлди (95,0%), бурун-лаб учбурчаги соҳасида цианоз кўрини-
шидаги гипоксия белгилари СБ билан касалланган болаларнинг 65,7% ва 
БЭК билан хасталанган болаларнинг 84,8% ида қайд этилди, гипоксия ЎБ 
билан касалланган 10,0% беморда аниқланди.
Нафас қисиши СБ билан касалланган 32,6% ва БЭК билан хасталанган – 
52,2% беморда қайд этилди, таққослов гуруҳидаги ЎБ билан касалланган 
болаларда нафас қисиши кузатилмади, кўкрак қафаси деформацияси – 52,3% 
ва 73,9% беморда қайд этилди. Ўпкадаги перкутор ўзгаришлар, асосан, ўпка 
товушининг қисқариши кўринишида маҳаллий тавсифга эга бўлди ва у СБ 
билан касалланган 91,3% ва БЭК билан хасталанган 95,7% беморда қайд 
этилди.
ЎБ билан касалланган таққослов гуруҳида 12,5% ҳолатда перкутор 
товушнинг коробкасимон тури аниқланди, аускультацияда 51,7% ва 78,3% 
беморда жароҳатланган соҳада нафас олишнинг сустлашуви кузатилди. ЎБли 
беморларда 100% ҳолатда дағал нафас қайд этилди. Турли калибрдаги нам 


16 
хириллашлар СБ билан касалланган 91,3% ва БЭК билан хасталанган 95,7% 
беморда кузатилди, тирноқ фалангаларининг ноғора таёқчалари ва тирноқ-
ларнинг соат ойнаси шаклида ўзгариши 34,8% БЭК билан хасталанган 
беморларда аниқланди.
Рентгенологик текширув 97,1% болада иккала ўпкада бронх-ўпка расми 
деформацияси кучайганлигини кўрсатди. СБ билан касалланган 62,8% болада 
патологик жараён аксарият ҳолларда иккала ўпкада жойлашди. БЭК билан 
хасталанган 60,9% беморда ўпканинг икки томонлама жароҳати қайд этилди, 
сурункали жараён ўпканинг пастки бўлакларида жойлашди, бу кучсиз 
вентиляция ва бронхларнинг дренирловчи функцияси пасайиши билан 
тушунтирилади.
Беморлар қон зардобида пероксидация маҳсулотлари ўрганилганда СБда 
МДА – 7,2
0,5 нмоль/мл (таққослов гуруҳида 4,50,3 нмоль/мл р<0,001)ни 
ташкил этиб, меъёр кўрсаткичларидан 2,6 мартага юқори бўлишини. ДК 
кўрсаткичлари – 3,5
0,2 нмоль/мл (таққослов гуруҳи – 2,10,05 нмоль/мл 
р<0,001)га кўтарилиб, меъёр кўрсаткичларидан 2,9 марта баланд бўлди. 
БЭК билан хасталанган болаларда МДА миқдори 8,9
0,3 нмоль/мл ни 
ташкил этди ва таққослов гуруҳига нисбатан ишончли 4,5
0,3 нмоль/мл 
(р<0,001) юқори бўлди. ДК миқдори ошиб – 4,6
0,1 нмоль/мл, таққослов 
гуруҳида – 2,1
0,05 нмоль/мл га тенг бўлди (р<0,001). БЭК билан хаста-
ланган беморларда СБга нисбатан МДА ва ДК миқдори 1,2 ва 1,3 марта, 
меъёр кўрсаткичларига нисбатан – 3,2 ва 3,8 марта юқори бўлди.
СБ билан касалланган беморлар қон зардобида АОС кўрсаткичлари 
ўрганилганда СОД миқдори ишончли пасайиши аниқланди (р<0,001) – 
1,4
0,02 шарт.1./мин·мг оқсил, таққослов гуруҳида – 2,00,1 шарт.1./мин·мг 
оқсил, (р<0,001), каталаза миқдори – 6,5
0,2 мкмоль/мин·мг оқсил, таққослов 
гуруҳида – 9,5
0,6 мкмоль/мин·мг оқсил, р<0,001).
СОД кўрсаткичининг таққослов гуруҳига нисбатан 1,4 марта, 
каталазанинг 1,5 марта камайиши аниқланди. БЭК билан хасталанган 
болаларда СОД миқдорининг пасайиши кузатилди ва мазкур кўрсаткич 
таққослов гуруҳи (2,0
0,1 шарт.1./мин·мг оқсил, р<0,001)га нисбатан 
1,1
0,05 шарт.1./мин·мг оқсилни ташкил этди. БЭК билан хасталанган 
беморларда СБга нисбатан СОД миқдорининг 1,3 марта, меъёр кўрсат-
кичларига нисбатан – 2,2 марта, каталаза миқдорининг 2,1 марта ва СБга 
нисбатан 1,2 марта камайиши аниқланди. 
СБ ва БЭК билан хасталанган беморларда ўтказилган базис даволашдан 
сўнг (I гуруҳ) даволашгача бўлган болалар кўрсаткичларига нисбатан МДА 
ва ДК миқдорининг ишончсиз камайиши ва СОД, каталазанинг ошиши 
аниқланди (р>0,05). СПНЙКлари билан хасталанган болаларда даволаш 
курсидан сўнг перекис гомеостазининг бузилиши касалликнинг қайталани-
шига тайёргарлик ҳолатини юзага келтирди.
СБ билан касалланган беморларнинг иммун ҳолатида қуйидаги 
ўзгаришлар аниқланди: CD3
+
– лимфоцитлар миқдорининг таққослов гуруҳи 


17 
(50,2
2,5%, р<0,01)га нисбатан 41,60,7% ишончли пасайиши аниқланди. 
БЭК билан хасталанган беморларда таққослов гуруҳи (р<0,001)га нисбатан 
36,8
0,6% гача ишончли камайиши қайд этилди. БЭК билан хасталанган 
беморлар гуруҳида СБ билан касалланган болалар гуруҳига нисбатан 1,1 
марта CD3
+
– лимфоцитлар миқдорининг пасайиши аниқланди. Бу СБ билан 
касалланган беморлар гуруҳида CD4
+
– 28,9
1,0% (таққослов гуруҳида 
37,9
1,3%, р<0,01)га тенг бўлди.
БЭК билан хасталанган беморлар гуруҳида таққослов гуруҳига нисбатан 
кўрсаткичлар 25,1
0,9% гача ишончли пасайиши (р<0,001), СБ билан 
касалланган болалар гуруҳи кўрсаткичларига нисбатан 1,2 марта пасайиши
меъёр кўрсаткичларига нисбатан 1,6 мартага камайиши аниқланди. CD8
+

лимфоцитлар миқдорининг ишончли ошиши қайд этилди (25,8
0,5%), тақ-
қослов гуруҳида эса 18,9
1,2% ни ташкил этди (р<0,01). Ушбу кўрсаткич-
нинг БЭК билан хасталанган беморларда СБли болалар гуруҳига нисбатан 
1,1 марта ошиши ва меъёр кўрсаткичларига нисбатан 1,4 марта юқори 
бўлиши қайд этилди. CD16
+
– лимфоцитлар миқдорининг 14,2±0,4% ишончли 
ошиши аниқланди, мазкур кўрсаткич таққослов гуруҳига нисбатан 9,8±0,8% 
ни ташкил этди (р<0,01). БЭК билан хасталанган болаларда таққослов 
гуруҳига нисбатан CD16
+
– лимфоцитлар миқдорининг 16,4±0,7% гача 
ишончли ошиши кузатилди (р<0,01).
ФАН миқдорини СБ ва БЭК билан хасталанган болалар гуруҳида 
ишончли камайиши кузатилди (р<0,01). БЭКда ФАНнинг СБ гуруҳига 
нисбатан 1,1 марта камайиши қайд этилди. CD20
+
– лимфоцитлар миқдори СБ 
билан касалланган беморлар гуруҳида таққослов гуруҳига нисбатан 
32,4
0,7% га ошди (р<0,01). БЭК билан хасталанган беморлар гуруҳида 
таққослов гуруҳига (р<0,001) нисбатан 35,6
0,6% ошиши кузатилди.
СБ билан касалланган болалар гуруҳига нисбатан 1,1 марта ва меъёр 
кўрсаткичларига нисбатан 2,2 марта юқори бўлди. Иммуноглобулинлар 
миқдори ўрганилганда барча гуруҳларда IgM, IgG, IgA кўрсаткичлари 
дисбаланси аниқланди (р<0,01 дан р<0,001 гача).
Цитокинлар миқдори аниқланганда ИЛ–1β миқдори СБ билан 
касалланган болалар гуруҳида таққослов гуруҳига нисбатан 3,1 марта, БЭК 
билан хасталанган болаларда – 4,5 марта, СБли гуруҳга нисбатан – 1,5 марта 
ошиши кузатилди.
Барча текширилган гуруҳларда IL–1β миқдорининг БЭК билан хаста-
ланган болаларга нисбатан 9,8 марта кучли ошиши аниқланди. IL–4 миқдори 
СБ билан касалланган болалар гуруҳида таққослов гуруҳига нисбатан 3 марта 
(р<0,01), БЭК билан хасталанган беморларда 4 марта, СБ билан касалланган 
болалар гуруҳига нисбатан 2 марта ошиши қайд этилди. СБли болалар 
гуруҳида IL–6 миқдори амалий соғлом болалар кўрсаткичларига нисбатан 2,6 
марта, таққослов гуруҳи кўрсаткичларига нисбатан 1,8 марта кўтарилди 
(р<0,001), БЭК билан хасталанган беморларда 2,3 марта, СБли болалар 
гуруҳига нисбатан 1,3 марта ошиши қайд этилди. IL–8 миқдори таҳлил 


18 
қилинганда сурункали пастки нафас йўллари касалликлари билан 
хасталанган болаларда унинг ошиши кузатилди, СБли болалар гуруҳида 
амалий соғлом болалар гуруҳига нисбатан 5 марта, таққослов гуруҳига 
нисбатан 4 марта (р<0,001) юқори бўлди. БЭКда мазкур кўрсаткич – 
138,7
10,6 пг/мл (р<0,001)ни ташкил этиб, 5 баробар ошиши аниқланди. 
Динамикада базис даволашдан сўнг сурункали пастки нафас йўллари 
касалликлари билан хасталанган беморларни ўрганиш касалликнинг 
ремиссия даврида ҳам цитокинлар кўрсаткичларининг сезиларли ўзгарган 
ҳолда қолишини кўрсатди (р>0,05).
Тақдим этилган текширув натижаларини умумлаштириб, шундай 
хулосага келиш мумкинки, болаларда пастки нафас йўлларининг сурункали 
касалликлари перинатал даврларда ножўя оқибатлар, оғирлашган преморбид 
фон, ҳамроҳ ва ўтказилган касалликлар касалликнинг оғир кечишига сабаб 
бўлади. Антиоксидантлар миқдорининг пасайиши фонида прооксидант 
кўрсаткичлари фаоллигининг ошиши касалликнинг ёмон кечиш оқибат-
ларига олиб келади. СПНЙК билан хасталанган болаларда информатив 
ташхислаш мезонлари аниқланди, бу эса яллиғланиш олди ва ялиғланишга 
қарши цитокинлар ошиши натижасида сурункали яллиғланиш ҳолатини 
белгилади. Болаларда сурункали пастки нафас йўллари касалликлари 
кечишидаги асосий патогенетик механизмларни аниқлаш дифференциал 
даволаш схемаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди. 
Диссертациянинг «Сурункали пастки нафас йўллари касалликлари 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling