Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
билан хасталанган болаларнинг вегетатив ва руҳий ҳолатининг ўзига
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish
билан хасталанган болаларнинг вегетатив ва руҳий ҳолатининг ўзига
хос хусусиятлари» деб номланган тўртинчи бобида сурункали пастки нафас йўллари касалликларида болаларнинг вегетатив ва руҳий ҳолати тавсифи келтирилган. Касалликнинг зўриқиш даврида СБ ва БЭК бўйича текши- рилган беморларнинг вегететив нерв тизимида кучли дисфункция белгилари аниқланди. Шифохонага тушган вақтда СБ билан касалланган беморларнинг 75,0% ида тери қопламалари қуруқ ва оқиш бўлиб, БЭКда мазкур симптомлар 80,4% ҳолатда аниқланди. Терлаш ва гипергидроз (қўл ва оёқ кафтлари намлиги) кўпроқ БЭК билан хасталанган беморларда (91,3%) қайд этилди, СБли болаларда 80,8% ҳолатда учради. Оқ ва пушти дермографизм СБ билан касалланган 68,0%, БЭК билан хасталанган 67,4% беморда кузатилди. СБ билан касалланган 68,0% ва БЭК билан хасталанган 86,9% беморда иштаҳанинг пасайиши намоён бўлди. Кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқлар каби шикоятлар БЭК билан хасталанган 47,8% ва СБ билан касалланган 43,6% беморда ҳисобга олинди. Ташналик кўпроқ бронхоэктатик касаллик билан оғриган болаларда кузатилди (56,5%). Мазкур болалар уйқуси нотинч, қисқа бўлиб, улар учун энса соҳасидаги бош оғриқлари, юқори ташналик хосдир. Тадқиқот давомида мослашув механизмлари ҳолатининг сифат ва миқдор қийматини берувчи КИГнинг етакчи кўрсаткичлари абсолют ва нисбий миқдорлари таҳлил қилинди. 19 СБ ва БЭК билан хасталанган беморларда ДВТ ўрганилганда касал- ликнинг зўриқиш даврида меъёр кўрсаткичларига нисбатан мос равишда 52,3% ва 60,8% ГСТ вариантлари учраш даражаси ошди. Дастлабки гиперсимпатикотониянинг устунлик қилиши организмнинг мослашув имкониятлари зўриқишидан далолат беради. СБ билан оғриган 15,7% ва БЭКга чалинган 10,9% болаларда эйтония (мослашув қобилиятини сақла- ниши), мос равишда 26,7% ва 26,1% беморда симпатикотония (мослашув имкониятларини таранглиги) ҳамда 5,2% ва 2,2% ҳолатда мослашув қобилиятининг бузилишини ифодаловчи ваготония аниқланди. Текширилган болаларнинг вегетатив реактивлиги таҳлили натижалари 1-расмда келтирилган. СБ ва БЭК билан хасталанган беморларда мос равишда 51,7% ва 54,4% ВР ГСТ (компенсатор имкониятларнинг зўриқиши), 37,8% ва 39,1% беморда – АСТ (компенсация механизмларининг бузилиши) ва атиги 10,5% ва 6,5% ҳолатда организмнинг компенсатор имкониятлари сақланишини ифодаловчи нормотоник ВР аниқланди. Асимпатикотоник ВР ошиши компенсатор симпато-адренал механизмларида юзага келаётган ўзгаришдан далолат беради, бу, эҳтимол, мослашув жараёнларининг бузи- лиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. СБ ва БЭК билан хасталанган болаларда ремиссия босқичи КИГ кўрсаткичларининг нисбатан меъёрлашуви билан тавсифланади. Бироқ ДВТ ва ВР маълумотлари бўйича кучли ривожланган гиперсимпатикотония тенденцияси сақланиб қолди, бу эса мослашув механизмларининг зўриқиши ҳануз мавжудлигидан далолат беради. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling