23
гуруҳда «Қабул қилиш – рад этиш» шкаласи кўпроқ учради – 13,3±0,8%.
Мазкур шкала болага нисбатан эмоционал интеграл муносабатни акс
эттиради.
Адабиётлар таҳлили ва ўтказилган руҳий текширувларга асосланиб
айтиш мумкинки, оналарнинг болага нисбатан турли ҳис-туйғулари ва хатти-
ҳаракатлар тизими сифатида тушуниладиган, тарбия ҳамда ижтимоий
муҳитда намоён бўладиган муносабати боланинг шахс сифатида шакллани-
шига муҳим таъсир кўрсатади.
Бемор болалар чизган расмлари таҳлили деярли барча ҳолларда ота-
оналарнинг гўдаклик давриданоқ фарзандига эътиборининг камлигини
кўрсатди. Юқори даражадаги ташвиш уларда стресс ҳолатининг мавжудлиги
ва психосоматик ўзгаришлар шаклланишига тайёр эканлигидан далолат
беради. Вегетатив нерв тизими ва руҳий ҳолатни ўрганиш бўйича олинган
натижалар пастки нафас йўлларининг сурункали касалликлари билан
хасталанган болаларни кейинги даволаш ва профилактика босқичларида
психокоррекцияни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Тақдим этилган маълумотларни умумлаштириб, шундай хулосага келиш
мумкинки, болаларда пастки нафас йўлларининг сурункали касалликлари
нафақат вегетатив ўзгаришлар, балки руҳий ҳолатдаги ўзгаришлар билан ҳам
тавсифланади. Шунингдек, вегетатив реактивликка мос равишда про- ва
антиоксидант тизим ва иммун ҳолатдаги номутаносибликлар аниқланди.
Мазкур ҳолат даво чораларини ташкил этиш, вегетатив ҳолатни назорат
қилиш ва уни ўз вақтида коррекциялашда ҳисобга олиниши лозим.
Диссертациянинг
«Сурункали пастки нафас йўллари касалликлари
Do'stlaringiz bilan baham: