Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. СБ ва БЭК билан хасталанган болаларда ВРга мос равишда


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

 
3-расм. СБ ва БЭК билан хасталанган болаларда ВРга мос равишда 
цитокинлар (пг/мл) кўрсаткичлари, (M±m). 
СБ ва БЭК билан хасталанган болаларда про- ва антиоксидант тизим 
жараёнларининг фаоллик кўрсаткичлари ва цитокинлар миқдори орасида 
яқин корреляцион алоқа аниқланди (4-расм).


22 
4-расм. СБ ва БЭКга чалинган болаларда про- ва антиоксидант тизим 
ҳамда цитокинлар миқдори орасидаги ижобий корреляцион боғлиқлик. 
Ишончли ижобий (мос равишда r=+0,53–0,59 ва r=+0,52–0,61, р<0,001) 
ва тескари ишончли корреляцион алоқа (мос равишда r=–0,50–0,59 ва 
r=+0,52–0,62, р<0,001) мавжуд. Янада ишончли корреляцион алоқалар БЭК 
билан хасталанган болалар гуруҳида аниқланди. Бу липидлар пероксида-
цияси жараёнларининг фаол кечишини кўрсатади ва яллиғланиш реакцияси-
нинг ривожланганлигидан далолат беради.
Тадқиқот натижалари сурункали пастки нафас йўллари касалликлари 
билан хасталанган болаларда психологик ўзгаришлар кузатилишини 
кўрсатди. Варга А.Я., Столина В.В. усули бўйича оналарнинг болага муноса-
батидаги ўзига хос хусусиятлар ўрганилганда, мазкур усул оналарнинг 
болага муносабатини, уларнинг ўзига хос алоҳида хусусиятини аниқлашга 
ёрдам беради. Варга-Столин саволномаси бўйича (5-расм)да кўрсатилган 
натижалар олинди.
0
5
10
15
20
25
30
Қабул қилиш-
рад этиш
Кооперация
Симбиоз
Авторитар 
гиперсос.
Кичик омадсиз
28,3
8
5,8
3,9
1,15
26,1
7,6
5,2
3,6
1,4
13,3
6,4
4,5
5,6
4,1
Назорат гуруҳи
Таққослаш гуруҳи
СПНЙК
5-расм. Варга-Столин усули бўйича қиёсий кўрсаткичлар, (%). 
Варга-Столин тести бўйича олинган кўрсаткичлар таққосланганда ўткир 
бронхитли болаларга нисбатан (26,1±3,9%) сурункали пастки нафас йўллари 
касалликлари билан хасталанган болаларнинг оналари сўровдан ўтказилган 


23 
гуруҳда «Қабул қилиш – рад этиш» шкаласи кўпроқ учради – 13,3±0,8%. 
Мазкур шкала болага нисбатан эмоционал интеграл муносабатни акс 
эттиради. 
Адабиётлар таҳлили ва ўтказилган руҳий текширувларга асосланиб 
айтиш мумкинки, оналарнинг болага нисбатан турли ҳис-туйғулари ва хатти-
ҳаракатлар тизими сифатида тушуниладиган, тарбия ҳамда ижтимоий 
муҳитда намоён бўладиган муносабати боланинг шахс сифатида шакллани-
шига муҳим таъсир кўрсатади.
Бемор болалар чизган расмлари таҳлили деярли барча ҳолларда ота-
оналарнинг гўдаклик давриданоқ фарзандига эътиборининг камлигини 
кўрсатди. Юқори даражадаги ташвиш уларда стресс ҳолатининг мавжудлиги 
ва психосоматик ўзгаришлар шаклланишига тайёр эканлигидан далолат 
беради. Вегетатив нерв тизими ва руҳий ҳолатни ўрганиш бўйича олинган 
натижалар пастки нафас йўлларининг сурункали касалликлари билан 
хасталанган болаларни кейинги даволаш ва профилактика босқичларида 
психокоррекцияни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Тақдим этилган маълумотларни умумлаштириб, шундай хулосага келиш 
мумкинки, болаларда пастки нафас йўлларининг сурункали касалликлари 
нафақат вегетатив ўзгаришлар, балки руҳий ҳолатдаги ўзгаришлар билан ҳам 
тавсифланади. Шунингдек, вегетатив реактивликка мос равишда про- ва 
антиоксидант тизим ва иммун ҳолатдаги номутаносибликлар аниқланди. 
Мазкур ҳолат даво чораларини ташкил этиш, вегетатив ҳолатни назорат 
қилиш ва уни ўз вақтида коррекциялашда ҳисобга олиниши лозим.
Диссертациянинг «Сурункали пастки нафас йўллари касалликлари 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling