Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

ХУЛОСА 
 
1. Болаларда СПНЙКнинг учраш даражаси бронх-ўпка касаллик-
ларининг умумий ҳисобидан 10,4% ини ташкил этади, шундан 34,4%ини 
сурункали бронхит ва 7,9%ини бронхоэктатик касаллик ташкил этади. 
Сурункали бронхит ва бронхоэктатик касалликнинг ривожланишини 
башоратлашда нисбий хавф омиллари (RR) ва имконият муносабатлари (OR) 


27 
коэффиценти аниқланди, бунда улар кўпроқ бронхоэктатик касалликда ошди 
(перинатал омиллар – OR=4,1; оғирлашган преморбид фон – OR=4,5; ҳамроҳ 
касалликлар – OR=5,4), (RR, OR>1; р<0,001).
2. Сурункали пастки нафас йўллари касалликларида организмнинг 
оксидатив стресси ва антиоксидант тизимининг танқислиги кузатилган, бу 
ҳолатлар бронхоэктатик касалликка чалинган болаларда яққол намоён бўлиб, 
сурункали бронхитга нисбатан яллиғланишнинг ташхислаш маркери бўлиб 
ҳисобланувчи МДАнинг 1,2 марта, ДКнинг 1,3 марта ошиши, ҳамда СОД 
кўрсаткичларининг 1,3 марта, каталазанинг 1,2 марта камайиши аниқланди.
3. Болалардаги сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллигида 
яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг (IL–1β, IL–4, IL–6, 
IL–8) ошиши айниқса БЭКда 1,2 мартага гипоксия шароитида ялиғланиш 
жараёнининг ривожланганлигидан далолат берувчи ташхислаш маркери 
ҳисобланади. Иммунитет, про- ва антиоксидант тизим кўрсаткичларини 
намоён этувчи цитокинлар ва ЛПО/АОТ ўртасидаги ўзаро ишончли ижобий 
корреляцион алоқа (r=+0,53–0,59 ва r=+0,52–0,61 р<0,001) аниқланди, бу 
организмнинг турли ҳимоя тизимлари регуляцияси механизмлари 
умумийлигини акс эттиради.
4. Кардиоинтервалография натижаларига кўра сурункали бронхит ва 
бронхоэктатик касалликка чалинган беморларда гиперсимпатикотоник (мос 
ҳолда 51,7% ва 54,4%) ва асимпатикотоник вегетатив реактивлик билан (мос 
ҳолда 37,8% ва 39,1%) қўшилганда гиперсимпатикотоник бошланғич 
вегетатив тонус (мос ҳолда 52,3% ва 60,8) устунлиги билан тавсифланувчи 
мослашув-компенсатор механизмларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши аниқланди. 
Прооксидант ва антиоксидант тизимлар, иммун ва цитокин ҳолатдаги 
номутаносиблик даражаси организмнинг вегетатив реактивлиги ҳолатига 
боғлиқ бўлди.
5. Сурункали пастки нафас йўллари касалликлари билан хасталанган 
болалар психологик ҳолатининг хусусиятлари – оилада ота-оналарнинг 
болага нисбатан муносабатининг бузилиши, юқори даражали ташвишланиш 
(64,8%; р<0,001), ҳимоясизлик (56,8%; р<0,001), ўзига бўлган ишончнинг 
йўқлиги (71,2%; р<0,001), мулоқотга киришишнинг қийинлиги (64,0%; 
р<0,01), оиладаги низолар (46,4%; р<0,01), қўрқув (49,6%; р<0,001) билан 
тавсифланиб, бу психоррекцион чоралардан фойдаланиш зарурлигини 
кўрсатади.
6. Болаларда сурункали бронхит ва бронхоэктатик касалликларида 
организмнинг 
вегетатив 
реактивлигини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
мембранастабилизаторлар, 
иммуномодуляторлар, 
вегетотроп 
дори 
воситалари, психологик коррекция усулларини ўз ичига олувчи 
дифференциаллашган даволаш усули касалликнинг клиник кечиши, 
биокимёвий (про- ва антиоксидант тизимлар), иммунологик кўрсаткичлар 
(яллиғланиш 
олди 
ва 
яллиғланишга 
қарши 
цитокинлар) 
ва 


28 
кардиоинтервалографик параметрларни яхшилаб, касаллик зўрайишининг 
олдини олиш имконини беради.
7. Катамнестик кузатувлар натижасида тадқиқот давомида ишлаб 
чиқилган СПНЙКги билан хасталанган мактаб ёшидаги болаларни комплекс 
даволаш усули касаллик зўрайиш даражасини сурункали бронхит бўлган 
болаларда – 2,3 мартага, бронхоэктатик касаллигида – 2,0 мартага 
камайтириши, ремиссия даврини узайишига ва нохуш оқибатларнинг олдини 
олишга олиб келади. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling