болани ўйинчоқлар билан ўйнашдаги мустақиллигини қўллаб-қувватлаш;
болага тажриба ўтказиш учун турли материалларни турли миқдорда бериш;
пиёлани олиш, болага ичи бўшлигини кўрсатиш, бирор-бир суюқлик билан тўлдириш ва болага ичи тўлганлигини тушунтириш.
|
бола билан хиргойи қилиб, товушлар чиқариб, имо-ишоралар билан ўйнаш;
болага шакли, ранги, оғирлиги турлича бўлган ўйинчоқ ва предметларни бериш;
бола ҳаракатига муносабат билдириш;
ўзгаришлар жараёнини кўрсатиш (пуфлаш, совун кўпикларини чиқариш);
у билан тўкилган барглар устида юриш, ойналарда тажрибалар кўрсатиш.
|
яқин атрофдаги предметларнинг номини тўғри айтиш (ўйинчоқлар, идиш-товоқлар, кийим-кечак, пойабзал, мебель);
предметлар ранги, ҳажми ва қандай материалдан қилинганлигини кўрсатиш ва тушунтириш (қоғоз, дарахт, мато, лой);
ҳайвонлар ҳақида оддий далилларни келтириш;
мустақил қуриш истагини қўллаб-қувватлаш.
|
мутолаа давомида расмли болалар эртаги ва мусиқани тинглайди;
шеърларни тинглаганда катталар кетидан ҳаракатларни қайтаради (бошини қимирлатади, қарсак чалади);
ёрқин рангдаги расмларга эътиборини қаратади.
|
мусиқа, товушларга муносабат билдиради;
болалар китобларини варақлайди ва ундаги таниш эртак қаҳрамонларини билади;
кийимдаги расмларга эътиборини қаратади;
мультфильм томоша қилади
расм чизиш учун рангларни танлайди.
|
севимли китоби ва расмларни танийди;
эртаклардаги жараёнга ўз ҳиссиётларини билдиради;
бўёқ ва мўйқалам ҳақида базавий тушунчага эга;
лой ва пластилиндан фойдаланади;
севимли қўшиқларини тинглайди;
болалар мусиқий инструментларини чалади;
театрга қизиқиш билдиради;
ўзига мослаб кийим танлайди.
|