болани расм яратиш учун бармоқларидан фойдаланишга рағбатлантириш.
|
болага йирик ҳарфларни таклиф этиш, ушбу ҳарфларни қум орасига бекитиб биргаликда излаш;
ҳарфлар шаклидаги печеньеларни харид қилиш;
стикерли китоблардан фойдаланиш;
бола соч ўришга ўрганиши учун сочли қўғирчоқлардан фойдаланиш.
|
болага ечиниш ва кийиниш кетма-кетлигини кўрсатиш;
бола билан турли топшириқли ўйинлар ўйнаш: столга қошиқларни қўйиш, нон идишни олиб келиш;
бола билан чизиш, қирқиш, ёпиштириш ва елимлаш;
қум, хамир ва шакллар билан ўйнаш;
болани кичик ютуқлари учун доим рағбатлантириш.
|
ўз ўйинчоқларини текшириш(ўрганиш)ни бошлайди: оғзига солади, улоқтиради бўлакларга бўлади, тақиллатиб кўради, иккитасини бир-бирига уради ва чиқаётган товушни тинглайди;
бирор-бир товушни атроф муҳит билан боғлайди (масалан, мушукни «мяу» билан, кучукни «вов» билан)
атрофидаги объектларни кузатади.
|
расмдаги предметларни танийди;
табиат ҳодисаларини қисқа муддат ичида кузатади;
айрим сабзавот ва меваларни билади ва фарқлайди;
ҳашаротлар (чувалчангларни тегиб кўради, чумолини кузатади), ҳайвонлар (уй ҳайвонларига қарайди, уларни кўрсатади), ўсимликлар (гулларни юлади, баргларни тўплайди) билан қизиқади.
|
тана аъзоларини кўрсатади ва уларнинг функциясини билади;
предметларнинг тактил хусусиятларини билади (юмшоқ, қаттиқ, дағал, силлиқ);
предметли расмлар орқали жонли табиат объектларининг номини билади (ҳайвонлар, ўсимликлар, қушлар);
табиатнинг айрим ҳодисаларини фарқлайди (ёмғир, қор).
|