Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ҳукми
Download 38.66 Kb.
|
Т.Дамаев апелляция ҳукми (1)
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмига кўра, Т.Дамаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ва жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқланган ва реабилитация қилинган ҳамда жиноят ишининг унга оид шу қисми тугатилган. Т.Дамаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 8 (саккиз) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасига асосан тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2017 йил 23 мартдаги ҳукмига кўра тайинланган ва жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2021 йил 26 ноябрдаги ажримига кўра ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан Т.Дамаевга иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, Т.Дамаевни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2022 йил 23 январдан 6 сентябрга қадар) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва Т.Дамаевга узил-кесил иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 1 (бир) ой 14 (ўн тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Иш бўйича жабрланувчи У.Мамадалиевга етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф қилинганлиги ва унинг Т.Дамаевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олиниши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Т.Дамаев фирибгарлик қилиш мақсадида жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган бошқа шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, А.Турсунов орқали У.Мамадалиев билан танишиб, унга ўзини бизнесмен сифатида таништириб, инвестицион лойиҳалари борлиги, бирга бизнес қилишлари мумкинлигини айтиб Ў.Мамадалиевни ишончига кириб уни алдаб, ундан 15.000 АҚШ доллар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг электрон маълумотига кўра, 2021 йил июнь ойи ҳолатида 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 10.609,00 сўм, 15.000х10.609,00- 159.135.000 сўмни ташкил этган)ни, шундан 5.000 АҚШ долларни 2021 йил июнь ойининг ўрталарида А.Турсунов иштирокида, 8.000 АҚШ долларини орадан 2-3 кун ўтиб, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Халқ банки” биноси олдида қўлга киритган. Шундан сўнг, Ў.Мамадалиев Т.Дамаев ва бошқаларнинг ҳаракатларига шубҳаланиб, уларга ишонмасдан Т.Дамаевдан берган пулларини қайтаришни сўраганида, Т.Дамаев берган пули эвазига “Халқ банки”да раҳбар лавозимида ишловчи танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ишга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, Ў.Мамадалиевни турли баҳоналар билан алдаб келган. Туман прокурори ўринбосари протестда биринчи босқич суди томонидан Т.Дамаев дастлабки тергов органи томонидан айбланган ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан асоссиз равишда оқлаганлигини билдириб, суд ҳукмини бекор қилиб, уни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, мазкур моддалар санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, унга нисбатан бир неча жиноят содир этганлик учун ЖКнинг 59-моддаси тартибида жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья З.Камоловнинг маърузасини, давлат айбловчиси Х.Назаровнинг суд ҳукмини бекор қилиб протестни қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Т.Дамаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Бекназаровнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, келтирилган протестни рад қилиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, протестдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини бекор қилиб, янги ҳукм чиқаришни лозим топади. Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи Т.Дамаев биринчи босқич судида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, Фарғона вилоятида экспорт лойиҳаси бўлганлигини, Абдулла исмли таниши билан теплицани кўргани борганликларини, ўша вақти теплица уларга маъқул келмаганлигини, кейин у Мамадалиев Уктамали билан таништирганлигини, унга бизнес лойиҳани берганликларини, унга маъқул келганлигини, ҳамкорликда ишлаш ниятини билдирганлигини, ҳамкорликда иш бошлаганликларини, кўздан кечириб ҳамкорликда лойиҳани амалга оширишга келишганликларини, суҳбат фақат бизнес ҳақида бўлганлигини, банкка ишга киритиб қўйиш ҳақида бўлмаганлигини, уни бундай нарсага ваколати йўқлигини, терговдаги барча кўрсатларини тасдиқламаслигини, сабаби шундай кўрсатма берса Абдуллага қамоқ эҳтиёт чорасини бериб чиқариб юборишган бўлганлигини, уни ҳам чиқариб юборишларини айтишганлигини, у суд ҳайъатига терговдан норозилигини билдириб ёзма равишда илтимоснома киритганлигини, кейин суд жараёнида терговчи билан юзлаштирув бўлганлигини у ерда ҳам ҳаммасини келтириб ўтганлигини, унга нисбатан тазъйиқ бўлганлигини, лекин очиқчасига эмаслигини, ҳимоя ҳуқуқи бузилганлигини ҳимоячи билан таъминланмаганлигини, банкка ишга жойлаш учун пул олиб Иззатга олиб бориб берганлиги тўғрисида кўрсатув бермаганлигини, тергов жараёнида унга шундай ёзасан деб айтишганлигини, овоз ёзиб олиш сўзлашувларда У.Мамадалиев билан бўлган суҳбатда у бизнес ҳақида гаплашганлигини, У.Мамадалиев билан фақат бизнес бўйича гаплашилганлигини, Жиззахда бўлган экспорт ўхшамаганлигини, бизнес тўғрисида кўп гаплашганликларини лекин у ёзиб олмаганлигини, лойиҳалар қилинганлигини, борган жойларини карталари борлигини, вилоят ҳокимиятига презентация қилинганлигини, ҳамкорлар ва расмий хатлар борлигини, терговчи тергов жараёнида тўхтатилади деганлиги сабабли терговчи айтган гапни ёзиб қўл қўйганлигини, ҳатто ўқимаганлигини, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланмаганлиги сабабли урушиб кетганликларини билдириб, биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз, протестни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраб кўрсатув берди. Суд мажлисида видеоконференцалоқа воситаси орқали сўроқ қилинган У.Мамадалиев биринчи босқич судида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, бошида у Абдулла ака билан танишиб қолганлигини, Абдулла ака уни Т.Дамаев билан таништирганлигини, бошида тадбиркорлик қилиш учун бир бири билан гаплашганликларини, кейин тадбиркорлик учун У.Мамадалиевга пул берганлигини, шундан сўнг тадбиркорлиги ўхшамаганлигини, ўртада у пулни қайтаришни сўраганида ана мана бераман деб юриб йўқ бўлиб қолганлигини, қайтара олмаганидан кейин ишинга ёрдам бераман деганлигини, шундан сўнг пулини бермаслигини билиб ариза билан мурожаат қилганлигини, жами 17.000 АҚШ доллари берганлигини, ундан кейин 7.000 АҚШ доллари қайтганлигини, 10.000 АҚШ доллари қолганлигини, у пул бериб бўлганидан кейин гапларини ёзиб олганлигини, унгача ёзмаганлигини, тадбиркорлик бўйича олди берди қилганидан кейин пул қайтадиган вақти келганда Т.Дамаев шундай дегани учун у ариза қилганлигини, у ўша вақти ўзи ҳам қамалиб қолган бўлганлигини, Тошкент шаҳридан терговчилар келиб унга аризага қўл қўйишини айтганида қўл қўйиб берганлигини, шунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосарининг номига 211-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги ҳозирда қилган ишидан пушаймондалиги тўғрисида ариза ёзиб берганлигини, у бошида ҳолатни айтиб, у айбдор бўлиб қолишни хоҳламаслигини билдирганида ариза ёзиб беришлигини айтишганлигини, ариза ёзиб берганлигини баён қилди. Биринчи босқич суди дастлабки тергов органи томонидан Т.Дамаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўйилган айбловда иш бўйича Т.Дамаев томонидан пора бериш ёки пора беришга далолат қилиш ҳолатини тасдиқловчи объектив далиллар етарли эмас деб уни ушбу модда билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқлаб, реабилитация қилиб барвақт хулосага келган кўринади. Хусусан, жабрланувчи У.Мамадалиев ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳни сўроқ қилиш баённомасида, У.Мамадалиев ва Т.Дамаевни юзлаштириш баённомасида, жабрланувчини қўшимча сўроқ қилиш баённомасида фақатгина Т.Дамаевга пулларни ишга жойлаштириши учун берганлигини билдирган бўлиб, тадбиркорлик ҳақида умуман сўз юритилмаган. Худди шундай, судланувчи Т.Дамаев дастлабки терговдаги тушунтириш хатлари, сўроқ баённомалари, юзлаштириш баённомаларида пулларни У.Мамадалиевни банкка ишга тиклаш учун олганлигини маълум қилиб, тадбиркорлик ҳақида гапирмаган. Жиноят ишидаги У.Мамадалиев ва А.Турсуновлар ўртасидаги юзлаштириш баённомасида ҳам У.Мамадалиев Т.Дамаев уни банкда ишлаганлигини билиб, ишга тиклаш таклифини айтганлигини билдирган. Баённомада А.Турсунов кейинчалик Т.Дамаев У.Мамадалиевни алдаб пулларини олиб, ишга тиклаб бермаганлиги ҳақида эшитганлигини билдирган бўлиб, тадбиркорлик учун пул олинганлиги ҳақида сўз юритилмаган. Шунингдек, У.Мамадалиев Чилонзор туман ИИБ ФМБ бошлиғи номига ёзган аризасида ҳам ЖКнинг 211-моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилганлигини, ҳозирда ушбу хатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлигини англаб етганлигини баён қилиб жиноят ишини унга бўлган қисмини ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатишни сўраган. Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси Ш.Тўхтабоевнинг 21.05.2022 йилги қарори билан жиноят ишидан У.Мамадалиевга нисбатан бир қисми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган бўлиб, ушбу қарор юзасидан У.Мамадалиев шикоят келтирмаган. Иш ҳужжатларидаги айбланувчини сўроқ қилиш баённомасида ҳам Т.Дамаев, У.Мамадалиев билан гаплашиб уни ишга қайтиб тиклашини иложиси борлигини айтиб, бунинг учун У.Мамадалиевдан 8.000 АҚШ доллари беришини сўраганлигини баён қилган. Шу билан бирга, У.Мамадалиев томонидан дастлабки тергов органига тақдим қилинган Т.Дамаев билан суҳбатлари ёзилган овозли ёзувларда У.Мамадалиевни банкка ишга тиклаш учун берилган пуллар ҳақида суҳбат юритилганлигини кўриш мумкин. Мазкур суҳбатларда тадбиркорлик ҳақида умуман сўз юритилмаган. Судлов ҳайъати судланувчи Т.Дамаевнинг ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги, суҳбат фақат бизнес ҳақида бўлганлиги, банкка ишга киритиб қўйиш ҳақида бўлмаганлиги, уни бундай нарсага ваколати йўқлиги ҳақидаги кўрсатувларига танқидий баҳо бериб ушбу кўрсатувларни муқаррар жавобгарликдан қутилиб қолиш ҳамда пора предмети ҳисобланган пул маблағларини тўламаслик мақсадида берган деган хулосага келади. Худди шундай, У.Мамадалиев ҳам унга қайтарилган 6.000 АҚШ долларини пора предмети сифатида давлат ҳисобига тўламаслик мақсадида кўрсатувларини ўзгартирган. Биринчи босқич суди дастлабки тергов органи томонидан У.Мамадалиевга қўйилган ўзганинг мулкини алдаш, ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Бозорвой” ва “Хайитмурод” исмли шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021 йил 15 июнь куни Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Халқ банки” биноси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Мамадалиев Ўктам Султоналиевични “Халқ банки”да раҳбар лавозимида ишловчи танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, ундан 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлик, шунингдек дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Бозорвой” ва “Хайитмурод” исмли шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021 йил 15 июнь куни Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Халқ банки” биноси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Мамадалиев Ўктам Султоналиевични “Халқ банки”да раҳбар лавозимида ишловчи танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, ундан 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, қўлга киритлган пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлик бўйича қўйилган айбловлардан ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандини чиқариб барвақт хулосага келган. Апелляция инстанцияси судида судланувчи Т.Дамаев пул маблағларини У.Мамадалиев билан тадбиркорлик учун олганлигини тасдиқловчи бирор бир далил аниқланмади ва аксинча, иш ҳужжатларидаги далилларга асосан Т.Дамаев пул маблағларини У.Мамадалиевни раҳбар лавозимида ишловчи танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ишга жойлаштириб қўйиш учун олганлиги ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726-моддасида апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида қарорлардан бирини қабул қилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи босқич судининг Т.Дамаевга нисбатан чиқарилган айблов ҳукмини бекор қилиб, Т.Дамаевни ўзганинг мулкини алдаш, ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида дастлабки тергов давомида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган бошқа шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021 йил 15 июнь куни Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Халқ банки” биноси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Мамадалиев Ўктам Султоналиевични “Халқ банки”да раҳбар лавозимида ишловчи танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, ундан 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборганлик ҳаракалари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган фирибгарлик, яъни алдаш ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини бир гуруҳ шахслар билан олдиндин тил бириктириб, жуда кўп миқдорда қўлга киритишда ифодаланган жиноий ҳаракатларини содир қилганликда ҳамда Т.Дамаевни шахсини аниқлашни имкони бўлмаган бошқа шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021 йил 15 июнь куни Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган “Халқ банки” биноси олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Мамадалиев Ўктам Султоналиевични “Халқ банки”да раҳбар лавозимида ишловчи танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, ундан 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, қўлга киритлган пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлик ҳаракатлари билан ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган пора бериш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим бўлган ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга бевосита, ҳамда воситачи орқали қонунга ҳилоф эканлигини била туриб, моддий қийматликларни бериш, уни жуда кўп миқдорда мулкий манфатдор этишда, ифодаланган ҳаракатларини содир қилганликда айбли деб топишни лозим топади. Судлов ҳайъати, судланувчи Т.Дамаевга жазо тури ва миқдорини белгилашда, айбига иқрорлик даражасини, етказилган зарар қисман қопланганлигини, ёшини, оилавий шароитини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, тайинланадиган жазонинг судланувчини қайта тарбияланишига таъсирини инобатга олиб, айбланган моддаси санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Тайинланган жазога ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2017 йил 23 мартдаги ҳукми билан берилган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшишни ва ЖКнинг 62-моддасига асосан Т.Дамаевни ушлаб турилган ва қамоқда сақланганини инобатга олиб, тайинланган жазодан чегиришни лозим топади. Шунингдек, иш бўйича пора предмети ҳисобланган 6.000 АҚШ долларини У.Мамадалиевдан ҳукм эълон қилинган кундаги қиймат бўйича сўмда давлат фойдасига; 100.000.000 сўмни Т.Дамаевдан давлат фойдасига ундиришни белгилашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини бекор қилиб, янги айблов ҳукми чиқаришни, келтирилган протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 49725, 49726, 49731, 49736-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Download 38.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling