Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ҳукми
Download 38.66 Kb.
|
Т.Дамаев апелляция ҳукми (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик қилувчи имзо З.Камолов Ҳайъат судьялари: имзо Н.Касимова имзо К.Мирсафаев
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 06.09.2022 йилги Дамаев Тулкин Тулаганович (Damayev Tulkin Tulaganovich)га нисбатан чиқарилган ҳукми бекор қилинсин. Дамаев Тулкин Тулаганович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди ва 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Дамаев Тулкин Тулагановичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Дамаев Тулкин Тулагановичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Дамаев Тулкин Тулагановичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида 10 (ўн) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида Т.Дамаевга узил-кесил 10 (ўн) йил 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан, Т.Дамаевни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2022 йил 23 январдан 6 сентябрга қадар) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва Т.Дамаевга узил-кесил ўташ учун 9 (тўққиз) йил 6 (олти) ой 16 (ўн олти) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазо ўташ муддати 2022 йил 29 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин. Т.Дамаевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин ва у дарҳол суд залидан қамоққа олинсин. Иш бўйича пора предмети ҳисобланган: 6.000 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган кундаги қиймат бўйича сўмда У.Мамадалиевдан давлат фойдасига; 100.000.000 сўм Т.Дамаевдан давлат фойдасига ундирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган жабрланувчи У.Мамадалиев томонидан тақдим қилинган икки дона DVD компакт диски жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлансин. Келтирилган протест қаноатлантирилсин. Ҳукмдан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилади. Раислик қилувчи имзо З.Камолов Ҳайъат судьялари: имзо Н.Касимова имзо К.Мирсафаев Аслига тўғри: Download 38.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling