Тошкент шаћар
Download 53 Kb.
|
1 2
Bog'liqшаблон ипотека
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол
Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзи масаласи UzASBOuz 09 May 2020y Савол: Ипотека кредитини тўлаш учун иш ҳақидан ушлаб қолинганда тегишли суммаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланмаслиги бўйича имтиёзлар бекор бўлдими? Жавоб: Йўқ. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунининг 4-моддасида қуйидагилар белгиланган: "4-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича: Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади; 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. Белгилаб қўйилсинки, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишинча ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда, уларнинг тўловчиларига қонун ҳужжатларида илгари белгилаб қўйилган имтиёзлар ва алоҳида ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади.” Мазкур модданинг 3-хатбошига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. Савол: Ипотека кредитларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашда 2020 йил 1 апрелдан кейин қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлади? Жавоб: Бунга қуйидаги 3 та асосий нормативни мисол қилиш мумкин: I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонининг 4-банди: “4. Белгилансинки, жисмоний шахслар — ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган даромадларига қуйидаги даромадлари кирмайди: солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммаси; хўжалик субъекти — иш берувчидан уй-жой сотиб олиш учун олинган маблағ. Сотиб олинган (мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган) кундан бошлаб беш йил ичида ушбу мол-мулк сотилса, мазкур бандда кўрсатилган даромадлар белгиланган тартибда жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиққа тортилади.” II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорининг 9-банди: “9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 4-банди қишлоқ жойларда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ, «Халқ банки» АТБ, «Асака» АТБ ва «Ўзсанотақурилишбанк» АТБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчиларга, шунингдек мазкур кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)га нисбатан татбиқ этилсин.” III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорининг 18-банди: “18. Установить порядок, в соответствии с которым в рамках реализации Программы: а) в облагаемый налогом доход физических лиц (заемщиков), а также членов их семей (супруг, супруга, родители, дети) не включаются: сумма заработной платы и других доходов, подлежащих налогообложению, направляемая на погашение основного долга и начисленных процентов по ипотечным кредитам, полученным на приобретение квартиры в многоквартирном доме; средства, полученные от хозяйствующего субъекта-работодателя на приобретение квартиры в многоквартирном доме. При продаже квартиры в многоквартирном доме в течение пяти лет с даты погашения кредита доходы, указанные в настоящем пункте, подлежат обложению налогом на доходы физических лиц в общеустановленном порядке.” Download 53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling