Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 98-умумтаълим мактабининг 2020-2021 ўқув йили учун “Амалий фанлар” метод кенгашининг


Download 1.91 Mb.
Sana07.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1081520
Bog'liq
МБ хисобот 2021


Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 98-умумтаълим мактабининг 2020-2021 ўқув йили учун “Амалий фанлар” метод кенгашининг
олиб борилган ишлар юзасидан
ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 98-умумтаълим мактабининг 2020-2021 ўқув йили учун “Амалий фанлар” йўналишидаги метод кенгаши жами 6 нафар ўқитувчилардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси метод бирлашманинг йиллик иш режаси асосида иш фаолияти олиб боришди. Шулардан барчаси олий маълумотли бўлиб, 2 нафари Иккинчи тоифали, 4 нафари мутаххассис.
Метод бирлашманинг йиллик иш режасида қуйидаги вазифалар ўтказилиши амалга оширилиши белгиланди ва амалда бажарилди:

  1. Таълим муассасаларида ўқув тарбия жараёнининг сифатини, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариши таъминланди.



  1. Мактабимизда технология, мусиқа, тасвирий санъат, касбга йўналтириш каби фанларни ўқитишда қўлланилаётган замонавий методларни, педагогик технологияларни аниқлаш ва таълим-тарбия жараёнидаги натижалар оммавий ахборот воситалари (телевидение ва рўзномаларда) тарғибот қилинди.



  1. Педагогларнинг ижодий фаоллиги очиқ дарслар, ўтказилган тадбирлар орқали оширилди, уларнинг иш тажрибалари ёш устозларга намуна сифатида тавсия этилди. Туман миқёсидаги кўргазма ва танловларда актив иштирок этишди ва Фахрий ёрлиқларга эга бўлишди.



  1. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг ўқув жараёни билан узвийлигини таъминланди, яъни “Касблар фестивали”, “Санъат ғунчалари”, “Асфальга расм чизиш”, “Навруз таомлари”, “Халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси”, “Гуллар байрами” каби тадбирлар ўтказилиши баробарида 5-6-7 синф ўқувчилари музей, кўргазма ва сайлларга жалб этилди.



  1. Умумтаълим мактабларида ўтказиладиган фан ойликлари 4 ҳафтадан иборат бўлиб, ҳар бир ой учун аниқ бир йўналиш асосида тадбирлар режалаштирилди ва амалга оширилди. Кириш ва чиқиш тестлари олинди ва мониторинги қилинди, очиқ дарслар режа асосида ўтказилди.





  1. Муассасада “Эстетика” фан ойлиги метод бирлашма ва масъул ходимлар томонидан ташкил этилиб, ўтказишга мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва фан метод бирлашма раҳбари масъул бўлди.


  1. Метод бирлашманинг йиллик иш режасига киритилган тадбирлар масъул ходимлар томонидан амалга оширилди, ҳисоботи умумлаштирилиб, жамланди, унинг бажарилиши мониторинги олиб борилди ва рейтинг кўрсатгичи белгиланди.


  1. 2020-2021 ўқув йилининг 1-2 чорагида “Амалий фанлар” метод кенгаш аъзолари “КОВИД-19” чора-тадбирларини мактабда амалга ошириш ишларига жалб этилганлиги боис 1-Биринчи ярим йиллик Тақвим мавзу режалари ихчамланган ҳолда ўқувчиларга барча маълумот ва билимларни бериш, режани бажариш ишлари 100 фоиз таъминланди.




  1. Барча фан тўгараклари режа асосида иш олиб боришди ва режани бажаришди. Ҳар бир фан йўналишидаги тўгаракда 15-20 нафар ўқувчи болалар жалб этилди ва олдимизга қўйилган мақсадга эришилди. Йил давомида тўгаракларда болалар иштирокида тадбир-конкурслар амалга оширилди. Масалан, тасвирий санъат фан тўгараги томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ер куррасида тинчлик”, “ОИТСга қарши кураш”, “Мен севган қаҳрамон” каби бир неча кўрик танловлар ўтказилди, ғолиблар фан ойлиги ва 25 май - Охирги қўнғироқ кунлари тақдирланишди.


Технология фани тўгараклари ҳам йил давомида тадбирлар ташкил этишиб, бунда асосан тўгарак ишлари Халқ ҳунармандчилигига асосланди. Яъни “Ёш дурадгор”, “Тўқишни ўрганамиз”, “Моҳир қўллар”, “Пазанда” каби тўгаракларимиз ўз ғояларини, ихтироларини кўргазмаларда элга кўрсатишга муваффақ бўлишди.
Мусиқа йўналишидаги тўгараклар бу йил ихтисосолашган мусиқа хонасида олиб борилди. Болалар пианино жўрлигида халқимизнинг мумтоз куйлари, композиторлар ҳаёти, болалар қўшиқлари, рақсларини иштиёқ билан ўрганишди ва хор жамоа бўлиб куйлашди. Ушбу меҳнатнинг самараси фан ойлигида ўтказилган “Санъат ғунчалари” кўрик танловида ўз исботини топди.

  1. Шаҳар ва туман миқиёсида бир неча бор технология, тасирий санъат, мусиқа фан ўқитувчиларимиз томонидан семинарларда очиқ дарслар ўтказилди.



Метод бирлашма раиси: Исломова Б.А.
Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling